Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Родриго: «Мадрид» - бу менинг ҳаётим»

Бразилиялик вингер Родриго Сильва де Гоис яқинда «Реал Мадрид» билан шартномаси муддатини 2028 йилгача узайтирди.

22 ёшли иқтидор соҳиби барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин клуб телевидениеси меҳмони бўлди ва кўпчиликни қизиқтирадиган бир қатор саволларга жавоб берди.

Шартнома муддати 

- Ҳамкорлик вақтини чўзганимиздан бағоят мамнунман. Бу мен учун алоҳида кун, албатта. «Мадрид» билан шартнома тузиладиган залга қайтиш жуда ёқимли. Ёшлигимдан ҳамиша фақат «Реал»да ўйнашни орзу қилганман. Шундан экан, ўртадаги келишув янгилангани менга ўзгача хотиржамлик бағишлайди. Қачонки ушбу футболкани кийиб, майдонда машғулотга киришсангиз, «Реал Мадрид» нақадар буюк эканлигини чуқурроқ тушунасиз. Кейин ўзингизга беихтиёр пичирлайсиз: «Бўлди, шу клуб - менинг ҳаётим». Жамоа сафига қўшилган ҳам бир футболчи бундай ажиб туйғуни туйиши, барчасини ўз бошидан ўтказишини истардим.

«Реал»даги унутилмас лаҳза

- Албатта, Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда урган иккинчи голимни ҳеч қачон унутмайман. Ўша лаҳза хотирамда абадий яшайди.

Тажрибали ижрочилар маслаҳатлари

- Айниқса, Лука Модричдан миннатдорман, у ҳар доим ўринли маслаҳатлари билан ёрдам беради. Асосийси, ўртамизда ажойиб муносабатлар шаклланган. Дейлик, етарли ўйин амалиётисиз қолганимда, Лука чинакамига қўллаб-қувватлади, ишлашда давом этишим зарурлиги ва вақтим келишини уқтириб турди тез-тез. Унинг самимий сўзлари ҳақиқий далда бўлиб, ўзимга келдим ва ҳар куни кучли иштиёқ билан шуғуллана бошладим. Мана, айтганидек, вақтим ҳам келди. Яъни мунтазам ўйнай бошладим, голлар уришни ҳам пайсалга солмадим. Қисқаси, жамоанинг муҳим мурватига айландим, менимча.

Кучли мотивация

- Доимий одат бўйича ҳар куни уйдан бахтиёр ҳолда, кучли ғайрат билан чиқаман. Бинобарин, «Реал»да шуғуллананишнинг ўзи завқ беради мислсиз. Хуллас, бу мен учун энг катта мотивация ҳисобланади.

Орттирилган тажриба

- Бу ерда аввало, ҳеч қачон олдиндан қўл кўтармаслик, таслим бўлмасликни ўргандим. Майдонда ҳам ҳар доим охиригача курашаман. «Реал» таъминлаган энг катта тажриба - шу.

Флорентино Перес шахси

- Чин феномен ва ўзига хос инсон. У ҳаммамиз билан тўғри мулоқот қилади. Жумладан, менга ҳам ҳар доим яхши гаплар айтади. Раҳбардан ижобий фикр эшитиш эса жуда муҳим. Умуман, Перес ҳаётим ва фаолиятимда катта роль ўйнаган инсон, унга ҳурматим баланд.

8та совриндан коллекция 

- Клуб билан имкони бор барча совринларни ютишни орзу қилганман, лекин, тўғриси, бунга атиги 4 йил ичида эришиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. ЧЛ - махсус турнир, унда зафар қучиш кўпроқ вақт талаб этишини билардим. Тушунарлики, барча совринларни қўлга киритишга улгурганимдан фахрланаман. Энди эса ҳар бирини қайта-қайта ютишни хоҳлайман.

Винисиус билан шериклик

- Бразилиядан «Мадрид»га деярли бир вақтда келдик ва иккимиз ҳам жуда ёш эдик. Кейин биргаликда ўз ҳикоямизни ёза бошладик. Жумладан, ЧЛда ғалаба нашидасини сурдик, имкони бор барча сов­ринларни бирма-бир қўлга киритдик. «Реал» футболкаси ҳар иккимизни машғулотларни изчил давом эттириш ва бор куч билан ўйнашга ундайди. Дўстингиз ёнида ва у билан бирга юқорига интилиш - алоҳида бахт. Винига акамдек қарайман, биргаликда янада ўсишдан умидворман.

«Реал» даражаси

- Футбол оламида «Реал Мадрид»дан каттароқ клуб йўқ. Бу ерда ҳаммаси энг юқори даражада. Оддий айтганда, «Қироллик клуби» бош­қаси билан таққосланмайди асло.

Ўзгаришлар моҳияти

- Ҳар жиҳатдан ўзгарганим - айни ҳақиқат. Ҳозирда ўз салоҳиятимга ишончим мустаҳкам, ўзимни анча кучли ҳис қиляпман. Шунингдек, жамоа­дошларимга ҳам ишонаман. Яна ҳам жисмонан, ҳам техник томондан анча яхшиландим.

Оила ёндашуви

- Отам ҳар доим айнан «Реал»да ўйнаш орзусида шуғулланганимни яхши билади. Голларим, ютуқларим унда кучли ҳис-туйғулар уйғотиши тайин. Шартномам муддатини узайтирганим ҳам отамга кўтаринкилик бағишлайди, албатта. Асосийси, у мен билан фахрланади ва бундан бахтиёрман.

«Бернабеу»даги мухлислик

- Таърифлашга тил ожиз. Ҳар сафар «Бурнабеу» майдонига тушиш арафасида мени фаолиятимдаги яна бир алоҳида лаҳза кутаётганини теран англайман. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлаб, қўшимча куч бағишлашади. Бунақасини ҳис қилиш ва нималарни назарда тутаётганимни тушуниш учун шунчаки, «Реал» либосини кийиш, «Бернабеу» майдонига тушиб, ўйнаб кўриш керак. Ҳа, биргаликда катта тарих эгаларимиз...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 19.11.2023 23:57. Ўқилди: 1752 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.