Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе - «Реал» муносабатларида залворли уч «қирра»

Охирги маълумотларга қараганда, «Реал» Килиан Мбаппе трансферидан батамом воз кечган кўринади.

Зеро, матбуот хабарларида айтилишича, мадридликларда франциялик голеадордан юз ўгириш учун 3та залворли сабаб бор ва улар маълум. Боз устига, «Мадрид»нинг Мбаппега дахлдор ёмон хотиралари қисқа ҳам эмас.

Cadena SER хабарига қараганда, Килиан Мбаппе келаси ёз «ПСЖ»дан кетишга қарор қилган тақдирда ҳам, «Реал Мадрид» раҳбарияти уни сотиб олишга уринмайди. Таъкидланишича, мадридликлар мавжуд ҳолатни обдон таҳлил қилиб, франциялик ҳужумчи трансферидан воз кечишни тақозо этадиган 3та залворли сабаб топишган.

Биринчи сабаб - Мбаппенинг маоши. Килиан янги клубидан йилига камида 20 миллион евро миқдорида маош ва катта бонусларни ўз ичига олган шартнома талаб қилади кутилишича. «Реал» раҳбарияти эса аллақачон ички маош лимитини тасдиқлаган. Унга кўра, футболчининг йиллик иш ҳақи 10 миллион евродан ошмаслиги керак. Мисол учун, айни пайт феноменал ўйин кўрсатаётган Жуд Беллингем йилига 9 миллион евро олади.

Иккинчи сабаб - клуб сиёсати. «Реал Мадрид»да клуб фалсафаси ва маданиятини тушунадиган футболчиларни ёшлигидаёқ таклиф этиш сиёсати бор. Мақсад - бошидан ёш иқтидорларда «Қироллик клуби»га нисбатан кучли муҳаббат уйғотиш. Килиан Мбаппе эса келаси йили 26 ёшга тўлади ва шу критерия бўйича клуб сиёсатига тўғри келмайди.

Учинчи сабаб - ёмон хотиралар. «Реал» 2022 йилнинг ёзида кузатилган воқеаларни ҳали унутмаган, албатта. Ўшанда Килиан Мбаппе эркин агент мақомида Испания гранди сафидан жой олишга розилик берган ва клуб унинг таништирув маросимига ҳам тайёргарлик кўра бошлаганди. Бироқ франциялик футболчи сўнгги лаҳзаларда фикрини бирдан ўзгартириб, «ПСЖ» билан янги йирик шартнома тузди. Мадридликлар бу хатти-ҳаракатни «Қироллик клуби»га нисбатан хиёнат ва ҳурматсизлик сифатида қабул қилишгани ҳам рост.

Киритилди: 20.11.2023 10:29. Ўқилди: 3072 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.