Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид" клубининг 122 йиллиги муносабати билан: "Биз жаҳон спортининг стандартига, дунёдаги энг буюк клубга айландик"

"Реал Мадрид" клуби ташкил топганининг 122 йиллиги муносабати билан баёнот берди.

"Реал Мадрид" 122 йиллигини нишонламоқда. 1902 йил 6 мартда Мадрид футбол клубининг биринчи директорлар кенгаши расман сайланди. Бу дунёдаги энг буюк клубнинг бошланиши эди. Орадан 122 йил ўтиб, "Реал Мадрид" жаҳон спортида мезонга айланди, у 25 марта (футболда 14 та ва баскетболда 11 та) еврокубокларда ғалаба қозонди ва ФИФА томонидан 20 асрнинг энг яхши клуби деб тан олиниш шарафига сазовор бўлди.

Ўтган йил давомида "Реал Мадрид" бешта совринни қўлга киритиб, ўзининг ажойиб мукофотлар рўйхатини тўлдирди. Бу ғалабалар қаторида баскетбол бўйича Евролигадаги 11-ғалаба ҳам бор. Бу таъсирли мавсум бўлиб, финалда "Олимпиакос"га қарши ўйинда Юлнинг унутилмас зарбаси билан якунланди. Мадриднинг “Реал” клуби Евролигадан ташқари, футбол бўйича Қирол кубоги (“Осасуна”га қарши финалда) ва Испания Суперкубоги (“Барселона”га қарши)да ҳам ғолиб чиқди. Баскетболда яқинда қўлга киритилган 29-Қироллик Кубоги мавсум бошида қўлга киритилган Испания Суперкубоги билан тўлдирилди.

Сантьяго Бернабеу бошчилигидаги ва Ди Стефано, Хенто, Пушкаш, Копа ва Сантамария каби афсонавий ўйинчилар иштирок этган "Реал Мадрид" 1956 йилдан 1960 йилгача кетма-кет бешта еврокубокда ғалаба қозонган. 1966 йилда олтинчи ғалаба қозонилди ва жамоада Амансио ва Пирри каби афсоналар пайдо бўлди. 2023 йил 11 ноябрда Хосе Мартинес Пирри клубнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеясида “Реал Мадрид”нинг фахрий президенти этиб тайинланди.

Сўнгги ғалабалардан сўнг "Реал Мадрид" мисли кўрилмаган совринлар рўйхатига эга: 14 та Чемпионлар Лигаси кубоги, 8 та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 5 та УEФА Суперкубоги, 2 та УEФА кубоги, 35 та Испания лига кубоги, 20 та Испания кубоги, 13 та Испания Суперкубоги, 1 та Лига кубоги”, - дейилади клуб баёнотида.

Киритилди: 06.03.2024 17:34. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар: 17 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.