Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг қиммат ака-укалар

Футболчилар нархлари ҳақидаги асосий ахборот сайти Transfermarkt.com айни дамда ака-ука футболчиларнинг трансфер қийматидан келиб чиққан ҳолда энг қиммат жуфтликлари рейтингини эълон қилди. Кўрайликчи!

1. Жуд ва Жоб Беллингем

Ҳа, албатта, ҳозир жаҳон футболининг асосий юлдузларидан бири бу Жуд Беллингем. Англиялик футболчи "Реал Мадрид" учун ажойиб мавсум ўтказмоқда ва унинг ютуқлари ҳақида фақат карлар эшитмаган. Аммо унинг укаси Жоб аста-секин, лекин ишонч билан ўз футболчилик фаолиятини чемпионшипдан юқорига кўтармоқда. У "Сандерленд"да ўйнайди ва бу футболчи нафақат фамилияси туфайли, балки матонат ва ўйин билан ҳам муваффақиятга эриша оладиган ҳолат.

Умумий қиймати: 189 миллион евро (Жуд - 180 миллион евро | Жоб - 9 миллион евро)

2. Киллиан ва Этан Мбаппе

Франциялик ака-укаларнинг яна бир юлдузли жуфтлиги “ПСЖ”да ўйнайди. Агар Киллиан билан ҳаммаси аниқ бўлса, унинг укаси Этан ҳозир Париж ёшлар жамоасида ўйнайди. Қизиқ, у Парижда қоладими ёки катта акаси уни ўзи билан Мадридга олиб кетадими?

Умумий қиймати: 180,5 миллион евро (Киллиан - 180 миллион евро | Этан - 500 минг евро)

3. Тео ва Лука Эрнандес

Бунда иккала француз ака-ука ҳам бир позицияда ўйнайди ва иккаласи ҳам бу чўққига чиқиш учун ҳаракат қилишди. Тўғри, бири Жаҳон чемпиони, иккинчиси эса йўқ.

Умумий қиймати: 105 миллион евро (Тео – 60 миллион евро | Лука – 45 миллион евро)

4. Маркус ва Кефрен Тюрам

Ҳақиқатан ҳам футболга мойил француз оиласи! Маркус аллақачон узоқ вақтдан бери моҳир футболчи бўлган ва Кефрен ўзининг футбол саёҳатини эндигина бошлаган, аммо шунга қарамай, кўплаб футбол гигантлари аллақачон ёш истеъдодларни ўз жамоаларида кўришни хоҳлашади.

Умумий нархи: 100 миллион евро (Маркус - 60 миллион евро | Кефрен - 40 миллион евро)

5. Лерой ва Сиди Сане

Бу ҳолатда катта Сане кичик немис укасини тепага суради. Лерой ҳозир "Бавария"да ўйнаяпти ва Англияга қайтиш ҳақида ўйлаётган бўлиши мумкин, Сиди эса иккинчи Бундеслиганинг пастки қисмида "Айнтрахт Брауншвейг" билан ўйнамоқда.

Умумий қиймати: 80,35 миллион евро (Лерой – 80 миллион евро | Сиди – 350 минг евро)

6. Луис ва Хесус Диас

Луисни Англия Премьер-лигасининг барча томошабинлари билади, лекин унинг укаси ҳали ҳам жуда кам одамга таниш. Аммо колумбиялик ўнг қанот ярим ҳимоячиси эндигина 19 ёшда, шунинг учун ҳали олдинда узоқ йўл бор.

Умумий қиймати: 75,15 миллион евро (Луис - 75 миллион евро | Хесус - 150 минг евро)

7. Алексис ва Кевин МакАллистер

Аргентиналик Алексис акасидан бир ёш кичик, аммо муваффақиятли ва қимматроқ. Кевин укасидан фарқли равишда ҳимояга эътибор қаратади ва “Унион Берлин”да ўйнайди.

Умумий қиймати: 75 миллион евро (Алексис - 70 миллион евро | Кевин - 5 миллион евро)

8. Нико ва Иньяки Уильямс

Яна бир ака-ука бир клубда ўйнайди. Нико чап қанот ярим ҳимоячиси, Иньяки эса ўнн қанот. Бири Испания терма жамоасида, иккинчиси Гана терма жамоасида ўйнайди. Иньяки 29 ёшда, Нико эса 21 ёшда. Шунақа гаплар.

Умумий қиймати: 75 миллион евро (Нико - 50 миллион евро | Иньяки - 25 миллион евро)

9. Расмус ва Оскар Хойлунд

Даниялик ёш ҳужумчилар. Расмус Англия Премьер-лигаси майдонларида гол уришни бошлаганда, Оскар “Копенгаген” учун Чемпионлар Лигасида ўйнади. Иккала йигит ҳам ёш ва ҳар бирининг исботлаши керак бўлган жиҳатлати бор.

Умумий қиймати: 65,5 миллион евро (Расмус - 60 миллион евро | Оскар - 500 минг евро)

10. Юрриен ва Кветин Тимбер

Нидерландиялик ҳимоячи ва ярим ҳимоячи эгизаклар, аммо уларнинг нархи бир-биридан фарқ қилади. Юрриен ёзда "Арсенал"га кўчиб ўтди ва ҳозирда даволанмоқда, Квентин эса "Фейеноорд"да ўз даражасини кўрсатмоқда.

Умумий қиймати: 62 миллион евро (Юрриен – 40 миллион евро | Квентин – 22 миллион евро).

Киритилди: 23.03.2024 13:17. Ўқилди: 7084 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.