Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Давиде Анчелотти «Реал»ни мустақил бошқармоқчи

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва доимий ёрдамчиси Давиде ҳамиша у билан бирга.

Дейлик, кичик Анчелоттти бунга қадар «ПСЖ», «Бавария», «Наполи» ва «Эвертон» клубларида ҳам отаси ёнида ишлади. Ёш мутахассис қачондир мустақил равишда ҳам жамоа бошқариш ния­тида. Ҳар ҳолда, Давиде France Football нашрига берган интервьюсида бу хусусда дангал гапирди.

Келажак режалари

- «Реал» билан ўртамизда 2026 йилгача мўлжалланган шартнома бор. Ҳозирда кўплаб ёш иқтидорларга эгамиз, шундай экан, жамоа яқин келажакда ўта кучли таркиб ҳосил қилади. Режаларим? Албатта, бош мураббий ролида ҳам ишлаб кўрмоқчиман. Мана, айни пайт дунёдаги энг яхши клубдаман - «Мадрид» профессионал даражада ўсиш учун энг зўр мактаб. Ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклиф йўқ, ҳаммаси клуб раҳбарияти қарашига боғлиқ. Муҳими, «Реал»да бахтлиман, оилам ҳам ёнимда. Турмуш ўртоғим испаниялик ва у Мадриддан кетишни истамаса керак. Асосийси, отамнинг ёнидаман. Тўғри, ҳаммаси қандай ривожланишини ҳеч қачон олдиндан билолмайсиз. Яширмайман, аниқ мақсадим бор - кун келиб, «Реал»ни мустақил равишда бошқариш.

Футболчилар билан 

муносабати

- Асосий юлдузларимиз худбинликдан азият чекишмайди. Винисиус, Беллингем, Родриго, Вальверде - бу йигитлар соф жамоавий футболчилар. Улар учун умумманфаат ҳар доим устувор аҳамиятга эга. Фахрийлар ҳам «заҳарли» эмаслар, аксинча, ёшларга чин намуна бўла олишади. Тони Кроос - майдондаги мураббий. Дейлик, у йигитларга «Сити»га қарши қандай ўйнашни мукаммал тушунтириб беришга қодир. Умуман, мураббий учун фахрийларни профессионал тарзда бошқариш қийин эмас, лекин баъзи жиҳатларда мушкулотлар бор. Мисол учун, биздаги ҳар бир фахрий футболчи мунтазам ўйнашга лойиқ. Лука Модрични олайлик, у ҳамон юқори даражада, керак паллада барчага ёрдам қўлини чўзади. 

Дон Карло билан ишлаш нюанслари

- Отам 30 йилдан буён мураббийлик қилмоқда ва ҳар жойга тезда мослашиши билан ҳурматга лойиқ. Мана, ҳозир мураббийлар штабига ёш мутахассисларни қўшиб олган. Бу масалада ажойиб мувозанат бор. Бизда жараён шундайки, отам футболчилар билан мулоқот қилиш учун етарли вақтга эга. У шунинг баробарида мен ва Франческо Маурига ҳам тўлиқ ишонади. Олдимиздаги вазифа эса оддий: унга «қарши» чиқишимиз керак. Қисқаси, отам мустақил фикрлашимизни қадрлайди. Асосийси, унга қайсидир масалада очиқ-ошкора гапира оламиз бемалол. Отамнинг энг яхши фазилати? У ҳеч қачон омма олдида ғазабланмайди. Баъзида шунчаки, ташқарига чиқиб кетади ва кўп ўтмай, хотиржам ҳолда қайтади. Муҳим қарорларни эса ҳар доим ўзи қабул қилади.

Жамоани шакллантириш жараёни

- Футболда нималарнидир мунтазам яхшилаб бориш керак. Жорий мавсумни ажо­йиб топилма билан бошладик - ромб шаклидаги 4-4-2 чизмаси. Кейинчалик узун узатмаларни кўп ўтказиб юбораётганимизни кўрдик ва буни тузатдик. Жамоа ўзгариб бормоқда, бунда машғулотлар жараёни жуда муҳим. Мудом янги ечимлар устида изланамиз. Шунингдек, мавжуд футболчиларни жиддий ўрганиш устуворлик касб этади. Демоқчиманки, мураббий қўл остидаги футболчиларга мослашиши керак. 

Зиданга ҳурмат

- Футболчилар уни жуда яхши кўришарди, енгил тушунишарди. Чунки Зизу ўз фикрини ғайриоддий содда тарзда етказа олади. Аслида у кўп гапирмайди, лекин футболчилардан айнан нима хоҳлашини аниқ ифодалайди. Жуда камтарлиги эса «Реал»даги ютуқларини янада залворли қилганди. Ахир ЧЛда кетма-кет 3 марта ғалаба қозониш ҳазил гап эмас. Қисқаси, Зиданнинг феъл-атворини яхши кўрардим, унга ҳурматим беқиёс. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 25.04.2024 23:10. Ўқилди: 4082 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.