Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анчелоттининг "Реал"га қайтиши дастлаб хато деб ҳисобланганди, аммо…

Карло Анчелотти "Реал Мадрид" билан ўзининг 12-кубогини қўлга киритди. Италиялик мураббий бу кўрсаткич бўйича Зинедин Зиданни (11 соврин) ортда қолдириб, яққол иккинчи ўринга чиқиб олди. Энг яхши натижа 1970-1984 йилларда "Реал Мадрид" мураббийи сифатида 14 марта боши узра турли кубокларни кўтарган Мигель Мунёсга тегишли.

Карло Анчелоттининг "Реал Мадрид"даги барча совринлари:

Чемпионлар лигаси (2): 2013/2014, 2021/2022;

Ла Лига (2): 2021/2022, 2023/2024;

Қирол кубоги (2): 2013/2014, 2022/2023;

Испания Суперкубоги (2): 2022, 2024;

УEФА Суперкубоги (2): 2014, 2022;

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2): 2014, 2022.

Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача Мадрид клубида ишлаган. Бу даврда италиялик тўртта совринни қўлга киритди, гарчи ўшанда у Испания чемпиони бўлмади. Бошқа томондан, Карло ўз номини "Реал Мадрид" тарихига абадий ёзиб қолдирди. Айнан у клубни "десима"га олиб келди - Чемпионлар Лигасидаги 10-ғалаба ва 12 йил ичида биринчи. Анчелотти 2015 йилда "Реал Мадрид" билан бир йил давомида бирорта соврин юта олмаганидан сўнг жамоани тарк этганди.

Анчелотти 6 йилдан сўнг "Реал"га қайтди. Бу вақт ичида у "Бавария", "Наполи" ва "Эвертон"да ишлаган. Аммо бу даврни ижобий деб аташ қийин. Карло немис клубини Чемпионлар лигасидаи ғалабага олиб бормади, "Наполи" ва "Эвертон" билан у ҳеч қандай соврин ютмади. Мюнхенда Франк Рибери ва Роберт Левандовски билан тушунмовчилик бўлди, Неаполда футболчилар тартибсизликлар уюштиришди, "Эвертон"нинг баъзи футболчилари жамоада бирдамлик йўқлигидан шикоят қилишди.

Мадридга қайтишдан олдин Анчелотти Ливерпул клуби билан Премmер-лигада 10-ўринни эгаллади. "Реал Мадрид" ўтмиши шонли, аммо сўнгги йилларда шубҳали бўлган мураббийга ишонди. Кимдир Карло энди Европанинг топ-клублари билан ишлашга тайёр эмас деб ўйлаши мумкин эди. Кейин эса Анчелотти "Реал"ни иккинчи марта тарк этган Зиданнинг ўрнига ишга олинади. Перес ўша "десима"дан атиги 12 ой ўтиб ишдан бўшатган мураббийни қайтариб олди.

The Athletic хабарига кўра, Зидан кетганидан кейин Анчелотти "Реал"нинг биринчи танлови бўлмаган. Матбуотда Антонио Конте, Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллегри ва ҳатто клуб афсонаси Рауль ҳам пайдо бўлди. Натижада Аллегри “Ювентус”га қайтди ва Конте ҳамиша назорат ва шартномалар имзолаш борасида юқори талабларни қўйган. Переснинг кучини ва клубнинг ўша пайтдаги оғир молиявий аҳволини тушуниб, бунга ишониш қийин эди.

2013 йилда Карло Жозе Моуриньо қўл остидаги клубнинг кийиниш хонасига тинчлик олиб келди. Италиялик билан биринчи мавсумида “Реал” 10-марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Бир йил ўтиб Перес Анчелоттини ишдан бўшатди ва бу қарор кўплаб мухлислар, мутахассислар ва жамоанинг баъзи футболчиларига ёқмади. Масалан, Рамос, Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Марсело италияликнинг клубда қолиши тарафдори эди. Анчелотти ишдан бўшатилганидан бир ҳафта ўтиб "Реал Мадрид" Рафаэль Бенитесни таништирди, аммо бу тайинланиш яхши нарсага олиб келмади. Анчелоттининг ўзи Переснинг қарори юзасидан ҳеч қандай норозилик ҳис қилмаганини айтди. "Бу шахсий нарса эмас, бу бизнес", деди Анчелотти.

Зидан иккинчи марта кетганидан сўнг, мадридликлар "лойиҳа" мураббийининг пайдо бўлишига умид қилишган. Ёш футболчиларни тарбиялашда аниқ тактик режа ва тажрибага эга бўлган шахс келади, деб ўйлашган. Айнан шу сабабдан Конте ва Почеттино даъвогарлар қаторидан жой олди, аммо якунда на биринчи, на иккинчиси Испания пойтахтига етиб бормади.

AS хабарига кўра, Анчелотти "Реал" билан музокаралар чоғида қўшимча шартлар қўймаган. Улар фавқулодда ҳолатга айланди. Шанба куни тушда бошланган ва душанба куни тугаган.
Италиялик қайтганидан кейинги биринчи мавсумда "Реал" Чемпионлар лигасини олиб, Испания чемпионига айланди.

2023 йилда агар клуб муҳим совринни қўлга киритмаса, "Реал" Анчелоттини истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бир йил аввал Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мураббийни ишдан бўшатиш керакми? Сизга ҳеч нарсани эслатмаяптими? Ишдан бўшатиш амалга ошмади ва "Реал" Испания кубогини қўлга киритди. Энди Анчелотти иккинчи марта мамлакат чемпионига айланди ва унинг жамоаси ҳамон Чемпионлар лигасида навбатдаги ғалабага қараб кетяпти. Қизиқ, агар Перес 3 йил олдин бошқа мураббий тайинлаганида "Реал Мадрид"нинг натижалари қандай бўларди?

Киритилди: 05.05.2024 10:48. Ўқилди: 2810 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.