Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсум якуни: Барчаси тарихда илк марта...

Евро-2024дан бироз чалғиш фурсати келди.

Бугун ўтган мавсум якунларига қайтиб, «Тарихда илк марта» туркумига кирувчи воқеликлар ҳақида сўз юритишни лозим топдик. Демак, sports.ru сайти маълумотлари асосида ўз мамлакатида илк марта юқори натижа кўрсатган (чемпион бўлган, кубок соҳибига айланган, юқори лигага кўтарилган ёки шунчаки, халқаро мусобақаларда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган) клублар билан танишиб чиқамиз. «Реал»нинг 1та натижаси эса бошқача характерга эга.

«Ягеллония» (Польша) - биринчи марта чемпион

Белосток шаҳри жамоаси мамлакат чемпионати юқори лигасида 2007 йилдан буён иштирок этмоқда. Асосийси, анча муваффақиятли тарзда. Ҳар ҳолда, «Яга» ортда қолган 17 мавсумда 2 марта кумуш медаль ютди, яна бир бора «бронза»ни ўзиники қилди. Мана, белостокликлар сўнгги мавсумда илк бора Польша чемпиони бўлишди. Энг қизиғи, жамоа бундан олдинги 4 мавсум давомида 8-ўриндан юқорига кўтарилолмаган, ҳатто 14-поғонагача тушганди. Хуллас, чемпионлик ҳатто «Ягеллония»нинг ўта ашаддий фанати тушига ҳам кирмаганди. Польша лигасида охирги турга қадар «Шленск» клуби «Яга»га жиддий қаршилик кўрсатди. Якунда икки жамоа очколари сони ҳам тенг эди. Фақат охирги турда Познань «Варта»сини 3:0 ҳисобида маҳв этган «Яга» қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига чемпионликни тантана қилди. Энди Белосток клуби илк чемпионлик ортидан ЧЛ саралаш босқичида ўйнайди.

«Эюпспор» (Туркия) - биринчи марта Суперлига йўлланмаси 

Туркиянинг энг йирик шаҳри - Истанбул таркибига кирувчи Эюп тумани жамоаси ҳеч қачон элит дивизионга чиққан эмасди. Ўз тарихининг катта қисмини ҳаваскорлар лигаларида ўтказган жамоа мавсум-1982|1983да илк марта турк футболи иккинчи эшелонида ўйнаган, аммо атиги 1 йилдан кейин ортга қайтганди. «Эюп­спор» шундан сўнг 37 йиллик машаққатлар эвазига яна Иккинчи лигага чиқди. Мана, бу сафар 3 йиллик меҳнат ортидан ниҳоят, Суперлига йўлланмаси ҳам расмийлаштирилди. Эътиборли жиҳати, ўтган йили «Эюпспор» бошқарувини вақтида «Атлетико» ва «Барселона»да порлаган туркиялик афсонавий ярим ҳимоячи Арда Турон қўлга олди ва бирданига тарихий муваффақият ижодкорига айланди. Айт­ганча, ҳамюртимиз Жаҳонгир Ўрозовни ўз сафига қўшиб олган жамоа атиги 2500 мухлисга мўлжалланган мўъжазгина «Эюп» стадионида ўйнайди.

«Брест» (Франция) - биринчи марта совриндор ва ЧЛ йўлланмаси

«Қароқчилар» Лига1да 8-ўрин (мавсум-1986|1987)дан юқорига чиқолмагандилар ўз тарихларида. Шунинг учунми, охирги мавсум қайд этилган муваффақият мисли кўрилмаган қизиқиш келтириб чиқарди. Бинобарин, «Брест» элитада сўнгги 14 мавсум тузукроқ натижага эришмаганди. Юқори дивизионда 1979 йили дебют қилган жамоа илк уринишда сўнгги поғонани банд этиб, қуйига қайтган, лекин тезда кўтарилишга эришиб, кейинги 10 мавсумдан 9тасини (1981-1991 йиллар) элитада ўтказганди. Шундан сўнг инқироз даврига юз тутган «Брест» яна пастга қулади ва 2004 йилдагина Лига 2га кўтарилди. 2010 йили эса Лига1 йўлланмаси қўлга киритилди. Босқичма-босқич тараққиёт жараё­ни ниҳоят, мавсум-2023|2024да самара бериб, жамоа ўз тарихида илк бора Франция чемпионати совриндорлари қаторига қўшилди - Эрик Руа бошқарувидаги «қароқчилар» бронза медалини қўлга киритишдан ташқари, илк бора еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини олишди. Аслида «Брест» ЧЛ чиптасидан қуруқ қолиши ҳеч гап эмасди, фақат «Лилль» якуний турларда омадсиз ўйнаб, нуфузли турнир йўлланмасини «қароқчилар»га бой берди.

«Рогашка» (Словения) - биринчи марта мамлакат кубоги

Словенияда ушбу жамоага нисбатан кўпинча «чақилмас ёнғоқ» таърифи ишлатилади. 1999 йили тарқатиб юборилган «Стеклар» ўрнида тузилган «Рогашка» элитадаги дебют мавсумидаёқ 8-поғонани банд этиб, мамлакат кубогида бирин-кетин «Нафта», «Триглав» ва «Мура» тўсиқларидан ўтди, ҳал қилувчи баҳсда эса «Горица»дан пенальтилар серияси бўйича устун келди. «Стеклар» эса юқори лигада атиги 2 мавсум қатнашган ва айтарли натижага эришолмаганди. Хуллас, «Рогашка» Рогашка Слатина шаҳрига тарихда илк марта соврин тақдим этди.

«Жирона» (Испания) - биринчи марта бронза медали ва ЧЛ йўлланмаси

2017 йилга қадар элит дивизионни кўрмаган Каталония клуби учун энг қизиқарли воқеалар айнан мавсум-2023|2024да юз берди. «Жирона» элитадаги дебютида ўз ўрнини сақлаб қололмаганди. Муҳими, жамоа тезда яна юқорига кўтарилди. Оддий айтганда, яқин ўтмишда «Райо Вальекано» сафида донг таратган футболчи Мигель Анхель Санчес Муньос ёки шунчаки, Мигель «Жирона»ни Ла Лигага қайтарибгина қолмай, уни рақобатбардош жамоага айлантирди. Мана, атиги 2 йилдан кейин каталонияликлар совриндорлар учлигидан жой олдилар. Улар якунланган мавсум «Барселона»ни 2 марта бир хил ҳисоб (4:2)да таслим этишди, «Атлетико»ни 4:3, «Гранада»ни эса 7:0 кўринишида доғда қолдиришди. «Жирона» шунингдек, Примерода «Реал»дан кейин иккинчи сермаҳсул жамоа бўлди - 85та гол. Хусусан, жамоанинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбик Ла Лига бош тўпурарига аталган «Пичичи» совринига эга чиқди. Каталониянинг камтарин жамоаси энди илк марта ЧЛда ўйнайди, яна тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида!

«Эгнатия» (Албания) - биринчи марта чемпион

Ррогожина шаҳарчаси тузилган жамоа Албания чемпионати Олий дивизионида илк марта мавсум-2004|2005да кўриниш берган ва якунда жадвал охиридан 2-ўринни банд этиб, ортига қайтганди. Айт­ганча, ўшанда сўнгги ўринда қолган «Лачи» 36та ўйинда атиги 2 очко ишлаган, нақ 124та гол қўйиб юбориб, кўплаб антирекордларни ўрнатганди. «Эгнатия»га тўхталсак, мухлислар жамоанинг элитага қайтишини узоқ вақт кутишди. Ниҳоят, мавсум-2021|2022да юқори дивизионда ўйнаган «Эгнатия»нинг яна омадсизликка учрашига сал қолди. Жамоа фақат «плей-офф» ўйинида «Кораби»ни енгиш эвазигагина ўз ўрнини сақлаб қолди кучлилар даврасида. Кейинги мавсумни анча муваффақиятли ўтказган жамоа якуний 3-ўрин билан еврокубоклар саралаш босқичи йўлланмасига эга бўлди. Гарчи «Эгнатия» Арманистоннинг «Арарат» клубини енголмаган бўлсада, ўз майдонида жанговар дурангга эришди - 4:4. Мана, шу клуб энди Албанияда тенгсиз!

«Реал» (Испания) - биринчи марта ЧЛда мағлубиятсиз одим

«Қироллик клуби»нинг ёрқин мавсуми ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Карло Анчелотти дружинаси нафақат ички мусобақалар, балки халқаро ареналарда ҳам буюк эканлигини яна бир бора чиройли тарзда исботлади. ЧЛнинг 15 карра ғолиби - тасаввур қилиш қийин, лекин бу факт! Мадридликлар охирги 10 йилликда клуб футболининг энг нуфузли мусобақасида 6 марта совринни бошлари узра баланд кўтардилар, бу орада бирор финалда мағлубиятга учрамадилар. Охирги мавсумнинг асосий белгиси шуки, «Реал» бу сафар турнирни мағлубиятсиз ўтказди - 13та ўйинда 10та ғалаба ва 3та дуранг. Голлар нисбати - 28:15.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 22.07.2024 06:00. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.09.2024. Ла-лига. 4-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-0
Бетис

Навбатдаги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.