Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Флорентино Перес: «Ушбу соврин «Реал»га қўшимча куч ва энергия бағишлайди»

«Қироллик клуби» - «Реал» президенти Флорентино Перес Европа суперкубоги учун баҳсдаги зафардан кейин RealmadridTV меҳмони бўлиб, қисқача интервью берди.

Унда корчалон функционер жумладан, Килиан Мбаппенинг омадли дебюти ва клуб президенти ролида ютган совринлари сони 64тага етганига алоҳида тўхталди.

Европа суперкубогига муносабат

- Албатта, навбатдаги ғалабадан бағоят хурсандман. Мана, янги мавсумга киришганимиз билан илк совринни расмийлаштирдик. Бундай старт бутун жамоани ўзгача илҳомлантириши тайин. Бинобарин, бизни олдинда жуда мураккаб ва оғир мавсум кутмоқда. Ўйлайманки, Европа суперкубоги узун йўлда бизга қўшимча куч ва энергия бағишлайди.

Мбаппенинг дебютига муносабат 

- Килиан Мбаппенинг «Реал» либосидаги илк ўйиндаёқ гол ургани уни самарали мавсум кутаётганидан далолат, менимча. Ҳар ҳолда, дебют голнинг тезда келиши ҳар қандай ҳужумчини тўл­қинлантириб юборади. Килиан медални қўлга олганида, унга қарадим - ғоят хурсанд эди. Зеро, «Реал»да дебютни гол билан безаш осон эмас. Муҳими, Мбаппе жуда яхши бошлади.

Ўйин сифатига муносабат

- Иккинчи бўлимда фақат ғалаба учун майдонга тушдик. 2та гол урдик, ваҳоланки, ҳисобни бемалол йириклаштиришимиз ҳам мумкин эди. Майдонга бундай катта иштиёқ ва энергия билан тушсангиз, ғалаба қозониш имкониятингиз ўз-ўзидан ошади.

Президент ролида 64та соврин ютганига муносабат

- Имкони бор ва имконсиз туюлган барча натижалар мени яхшигина руҳлантиради. Худди ўтган йилдагидек қаттиқ ишлашда давом этишимиз керак. Бунинг самарасини охирида кўрамиз, албатта. Бизда ажойиб жамоа борлигига ҳеч кимда шубҳа қолмаган бўлса керак.

«Мадридчи»ларга муносабат

- Қўшма штатлардан яқиндагина келдик, у ерда ажо­йиб мухлислик гувоҳига айландик. Мана, Польшада ҳам ақлга сиғмас даража... Бош­қачаси мумкин эмас - «Реал» жаҳон миқёсидаги клуб! Бутун дунё бўйлаб мухлислар клубимизни қалбларида сақлайдилар ва буни ҳар сафар Испаниядан ташқарига чиққанимизда яққол кўрамиз. Жуда ёқимли, жуда-жуда. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 26.08.2024 23:48. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.