Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе: Элит автолар кўп, лекин гувоҳнома йўқ...

Яқинда Килиан Мбаппега баҳоси деярли 187 минг еврога тенг BMW электромобили совға сифатида берилди.

Шу тариқа «Реал»нинг янги ҳужумчиси шахсий автопаркидаги элит машиналар сони 9тага етди. Фақат масаланинг нозик томони ҳам бор - Франция миллий жамоаси етакчиси ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас.

Ҳа, «Реал Мадрид» ҳомийларидан бири - BMW автоконцерни Килиан Мбаппени i7 M70 xDrive русумли электромобиль билан сийлади. Килианнинг автоколлекциясидан жой олган 9-«тойчоқ» бир зумда юқори тезлик олади ва 31 дюймли экранга эга. BMW i7 M70 xDrive электорокарининг асосий характеристикаси: умумий қуввати 660 от кучига эга 2та двигателли седан атиги 3,7 сонияда 100 км.|соат тезлик олиши мумкин. Автомобилнинг максимал суръати - 250 км.|соат. Аккумулятор сиғими эса 101,7 киловатт|соатга тенг. Бу йўллар турига қараб, 488-560 километр масофани заряд олмасдан босиб ўтиш имконини беради. Автомобиль салонида 31,3 дюймли экран бор. Ҳайдовчи унинг ёрдамида ҳаво ҳароратини меъёрида назорат қилиши, ўриндиқларни совутиши ёки иситиши, шунингдек, массаж турини танлаши мумкин. Электромобилнинг қўшимча опцияларсиз баҳоси - 186750 евро.

Масаланинг битта нюанcи бор - Килиан Мбаппе ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган. Наҳотки, унда автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат бўлмаса? Шундай. Таъкидланишича, Килиан бундан ташвишга ҳам тушмайди. Яъни у онгли равишда ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга ҳаракат қилмаяпти. Голеадор ҳужумчи Mundo Deportivo нашри журналистлари билан суҳбат жараёнида шу мавзуга ҳам тўхталганди:

«Ҳа, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби оддий нарсаларга эга эмасман. Кўпчиликда гувоҳнома бор, чунки улар ҳужжатга зарурий ашё сифатида қарашади. Айримлар ҳаттоки, ҳайдовчилик гувоҳномасини мустақил ҳаёт шарти ўрнида кўришади. Мен эса бошқача фикрдаман. Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ҳам ўзимни мустақил одамдек ҳис қиляпман. Чунки ихтиёримда шахсий ҳайдовчилар бор. Қисқаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мен учун ҳеч қачон устувор вазифа саналмаган».

Marca нашрида ёзилишича, «ПСЖ» вақтида Мбаппени ҳайдовчилик ҳужжатини олиш учун ўқишга ундаган, харажатни тўлиқ қоплаб бермоқчи бўлган, бироқ футболчи рад этган. Айтганча, Мбаппе бундан 7 йил аввал «Монако» ўйинлари ва машғулотларига қандай қатнаши ҳақида гапирганди: «Ҳамон оддий, 18 ёшли йигитман. Базага мени онам ёки клуб томонидан ажратилган ҳайдовчи элтиб қўяди».

Энди Франция термаси етакчиси автопарки хусусида. Шу билан унинг коллекциясидаги элит машиналар сони 9тага етди. Охирги йирик харидларидан бири - бу 527 минг евро турадиган Ferrari 488 Pista. Goal нашри маълумотига қараганда эса, Мбаппе автопаркида 10тадан ортиқ «тойчоқ» бор. Тўғри, дейлик, Криштиану Роналдунинг гаражи бундан икки баравар катта. Таъкидланишича, португалиялик юлдузнинг автопаркида чамаси 20та элит машина бор ва уларнинг умумий қиймати тахминан 18 миллион долларни ташкил этади. Хусусан Bugatti триоси (Centodieci, Chiron ва Veyron русумлари)нинг ўзи 13 миллион доллардан кўпроққа баҳоланмоқда. Қолганлари - Rolls-Roycs (2та), Audi (2та), Ferrari (3та), Porsche (3та), McLaren Senna, Lamborghini, Bentley, Aston Martin, Maserati, BMW ва Mercedes.

Килиан Мбаппе Франциянинг «Кан» клуби акцияларидан 80 фоизини 20 млн. еврога сотиб олди. Шу тариқа «Реал» ҳужумчиси Лига 2 иштирокчисининг асосий сармоядорларидан бирига айланди. Le Parisien хабарида айтилишича, Мбаппе энди «Кан» назорат кенгаши раиси Пьер-Антуан Каптон каби клуб соҳиби ҳисобланади. Килиан шунингдек, жамоа зиммасидаги қарзнинг маълум қисмини ўз зиммасига олади. «Кан» олдинроқ Oaktree Capital Management (АҚШ) гуруҳига тегишли эди. Айтганча Мбаппе профессионал клубларнинг энг ёш соҳиблари қаторига қўшилди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 02.09.2024 15:29. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.