Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиус Жуниор: «Мақсадимиз – барча турнирларда ғолиб чиқиш ва треблга эришиш!»

Винисиус «Реал Мадрид»да энди 7-рақамда ўйнаяпти ва ўз ҳисобида иккита Чемпионлар Лигаси олтин медали ҳамда иккаласининг финалида ҳам голларга эга.

У «қироллик клуби»нинг асосий юлдузларидан биридир. Сўнгги пайтларда саудиялик шайхлар фантастик таклифлари билан бошини чалғитаётган бразилиялик юлдуз жаҳонга машҳур CNN телеканалига интервью берди. Унда «Винни» ўзининг шахсий ҳаёти, Марта, Роналдо, Мбаппе ва бошқа мавзуларда сўз очди.

Мақсадлар ва требл

- Бизнинг мақсадимиз мунтазам равишда барча эҳтимолий совринларни қўлга киритишдир. «Реал»да бошқача бўлиши мумкин эмас! Афсуски, Қирол кубоги требл қайд этишимизга доимий равишда имкон бермайди: сиз январь ойи давомида жуда мураккаб жамоаларга қарши ўйнайсиз, чунки январь - ўйинлар жуда зич жойлаштирилган давр, шунинг учун кубок турнири мақсадимизни бироз қийинлаштиради. Лекин, бу бизга ўзгача мотивация ҳам беради.

Устуворлик

- Биринчиси, Чемпионлар Лигаси, бу энг мураккаб турнир, кейин Ла Лига, кейин Кубок. Ушбу турнирларнинг ҳар бири ўз босимига эга, аммо Чемпионлар Лигаси - бу «Реал» ҳар доим ғалаба қозонишни истаган турнир. Ва нафақат ўйинчилар, балки мухлислар ҳам биздан буни талаб қилмоқдалар. Аммо ҳозирги мақсадимиз - олдимизда турган барча турнирларда ғолиб чиқиш ва ниҳоят треблга эришишдир.

Энг яхши бўлиш

- Мен ҳар доим «Реал»да ўйнашни орзу қилардим, шунинг учун ҳар бир лаҳзани худди охиргисидек қадрлайман. Ҳар бир инсон сайёрамизнинг энг яхши жамоасида ғалаба қозонишни, энг яхшилар билан ўйнашни, шунча финалда шунча гол уришни ва ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳлайди... Мен эндигина 24 ёшдаман ва юқори даражада имкон қадар узоқ қолишни, ушбу буюк жамоада тарих яратишни хоҳлайман. Ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас, шунинг учун мен бу либосдалигимнинг ҳар бир дақиқасидан завқланишни истайман.

Марта

- Энг буюк футболчи - Мартага симпатиям жуда баланд, чунки у спортни ўзгартириб, аёллар футболини муносиб даражага олиб чиқди. Аёллар футболи кундан-кунга ривожланиб бормоқда ва Марта унинг қалдирғочидир. Марта ҳар бир бразилиялик учун Пеле, Айртон Сенна қандай қадрга эга бўлса улардан қолишмайди, у миллиондан бири. Эркак футболчиларга келсак, мени ўйинлари билан ҳайратлантирган Кака, «Олтин тўп»ни икки марта қўлга киритган Роналдо, Роналдиньо, Ривалдо ва бошқа кўплаб бу мукофотга сазовор бўлган бразилиялик футболчилар бор. Аммо, шубҳасиз, Роналдо ва Роналдиньо менга энг яқин бўлганлар, улар ҳар куни менга «Олтин тўп»ни ютишим кераклигини айтадилар.

Роналдо билан суҳбат

- Яқинда Роналдо билан унинг Ибицадаги уйида машқ қилдим ва у менга: «бу ерда яна бир неча кун шуғуллан, шунда «Олтин тўп»га яқинлашасан», деди. Улар ақл бовар қилмайдиган нарсаларни қилган ўйинчилар ва «Олтин тўп» учун курашиш, улар қўлга киритган мукофотни қўлга киритиш ҳақиқатдан ҳам ақл бовар қилмас воқеълик бўлади.

«Реал»даги Мбаппе

- Жамоа жуда яхши ва узоқ вақтдан бери шундай. Ҳозир Мбаппе келиши билан кўпчилик энди бу жамоа тўхтатиб бўлмайдиган даражада бўлиб қолиши мумкинлигини айтишмоқда. Аммо ҳозирча биз энг яхши машқларни бажаришимиз ва бир-биримизни иложи борича тезроқ тушунишга ҳаракат қилишимиз керак. Мен Мбаппенинг ўйнаш услубини яхши кўраман ва ростини айтсам, бу мавсумда биз биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини олдиндан биламан. У сафимизга кўплаб голлар уриб, жуда кўп унвонларни қўлга киритиш учун қўшилди. У ҳар доим бўлишни орзу қилган ва ҳар бир ўйинчи ўйнашни орзу қилган клуб - «Реал Мадрид»га ўтди! Мбаппе аввалги жамоаси, терма жамоаси учун қанча голлар урган бўлса, биз учун янада кўпроғини уришидан умидворман.

Бугун ва келажак

- Мен ҳар доим энг яхшилар қаторида бўлиш учун ўйнайман ва «Реал»да ўтадиган ҳар кунимда ўзимни янада ишончли ҳис қиламан. Мен аллақачон иккита Чемпионлар Лигаси кубогини ютганман ва 6тасини ютганлар билан ўйнайман ва ҳар куни бу бизни ўз имкониятларимиз чегарасида ўйнашга ундайди. Ҳозирги жамоа билан жуда кўп нарсага эриша олишимизни биламиз. Шундоқ ҳам анча узоққа бордик. Уч йилда иккита Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш жуда қийин бўлди. Аммо энг юқори даражада қолиш ундан ҳам қийин, шунинг учун мен бу даражада узоқ вақт қолишни ва Карвахаль, Модрич, Начо, Кроослардек Чемпионлар Лигасида кўп маротаба ғолиб бўлишни хоҳлайман.

Янги давр

- Келгуси ўн йилликнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлишимиз мумкин ва ҳозир биз рақобатбардош эканлигимизни майдонда исботлашимиз керак. Мен ва жамоадошларим ҳар бир ўйинда «Реал» учун кўпроқ совринларни қўлга киритишга яқинлашишимиз мумкин.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 07.09.2024 23:52. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.