Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид” мухлислари Винисиус туфайли Роналдунинг севгилисига “ҳужум қилди”

Винисиуснинг мухлислари “Олтин тўп”ни топшириш маросимидан сўнг “Родри” исмли юлдузларга оммавий равишда “ҳужум қилди”.

“Манчестер Сити” клуби футболчиси Родри “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан сўнг, бразилиялик мухлислар испаниялик футболчининг барча фамилиядошларига ижтимоий тармоқлар орқали “ҳужум” қилмоқда.

Дастлаб аргентиналик Родриго Де Пауль ва қўшиқчи Оливия Родригонинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари биринчи бўлиб жабр кўрди. Мухлислар шарҳларда футболчи мукофотга нолойиқ эканини ёзиш билан бирга саҳифа эгасини ҳақоратлар билан “сийлаган”.

Воқеалар шу билан тугамади: мухлислар тасодифан Родриго Бентанкур, Родриго Рикелме, Хамес Родригес, шунингдек, 17 ёшли Родриго Морагани “нишонга олган”. Ҳатто Винисиуснинг “Реал Мадрид”даги жамоадоши Родриго Гоэс ҳам дўстининг мухлисларидан жабр кўрди.

Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригеснинг саҳифасида ҳам мухлислар “Олтин тўп”ни Винисиусга қайтаришни талаб қилишган.

Родрининг ўзи ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда саҳифа очмаган ва уларни онгли равишда рад этади. BBC подкастига берган интервюсида у ёшлигида Интернетга қарам бўлишни хоҳламасликка қарор қилганини айтган.

“Мен онлайн дўстлар излашим шарт эмас. Мен ҳақиқий, жонли учрашувларни қадрлайман. Ижтимоий тармоқлар фойдали бўлиши мумкин, аммо мен учун оддийлик ва ҳақиқий алоқалар муҳимроқдир”, дея таъкидлаган футболчи.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” футболчиси Родри 2024 йилги “Олтин тўп” соҳибига айланди. Родри ўтган мавсумда “Манчестер Сити” билан биргаликда Англия чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, Испания термаси билан Евро ғолибига айланди ва ушбу турнирнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганди.

Соврин учун даъвогарлар бешлигига “Реал”нинг уч нафар футболчиси кирган: Винисиус, Дани Карвахаль ва Жуд Беллингем.

Киритилди: 30.10.2024 18:57. Ўқилди: 9119 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.