Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Карло Анчелотти: «Эҳтимол, «Реал» охирги жамоамдир...»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти анъанага кўра, ортда қолган 2024 йилги натижалар сарҳисоби учун Radio anch’io sport студиясида меҳмон бўлди.

Италиялик журналистлар аввало, Карло отани «Қироллик клуби» тарихидаги энг совриндор мураббийга айлангани билан табриклашди. Футбол мэтри эса «Мадрид»да ғалаба қозониш нисбатан осонроқ эканлигини тан олди. Суҳбат давомида яна ЧЛдаги вазият, футболдаги ўзгаришлар ва бошқа мавзуларда сўз борди.

ЧЛдаги вазиятга баҳо 

- Ҳозирги устувор вазифа - «плей-офф» раундига ўтиб олиш. ЧЛ анча мураккаб турнир, албатта, муҳими, курашни давом эттириш учун имкониятимиз етарли. Европа миқё­сида қарасак, айни ҳолатда энг кучли клуб - «Ливерпуль». Арне Слот жамоаси муҳим ўйинларда ғалаба қозониш баробарида чиройли футбол кўрсатмоқда. Тушунарлики, март ва апрель ойларига тўғри келадиган турнир доирасида энг оғир учрашувларга тўлиқ тайёр бўлишимиз шарт. Ҳа, янги формат баъзи кутилмаган ҳодисотлар ва ноқулайликларни келтириб чиқарди. Лекин барчасини ўз жойига қайтариш учун бизда вақт ҳам, имконият ҳам бор, менимча. 

Фонсека истеъфосига муносабат 

- Истеъфо - мураббийлик фаолиятининг бир қисми. Жумладан, мени ҳам кўп марта ишдан бўшатишган. Бинобарин, жамоада қандайдир муаммо ёки тизим билан боғлиқ камчилик кузатилса, барча масъулият мураббий зиммасига тушади. Аслида «Милан» Фонсека бошқарувида ўйин сифатида бўйича чакки таассурот қолдирмаётган эди. Масалан, бизга қарши учрашувда ҳам ҳақли равишда ғалаба қозонди. Умуман, Фонсека истеъфосига айнан нима сабаб бўлганини унча тушунмадим. Эҳтимол, у раҳбарият талаби даражасида бар­қарорликни таъминлай олмагандир...

Футболчиларга умумий ёндашув 

- Албатта, мураббийнинг футболчиларга муносабати жуда муҳим. Бу ҳатто раҳбарият билан алоқалардан-да каттароқ аҳамият касб этади. Жамоа - мураббийнинг ҳаёт йўли. Ҳар қандай мутахассис шогирдлари билан дўст тутуниши, шунинг баробарида ишга профессионал ёндашувни унутмаслиги керак. Қачон ўртада илиқ муносабат шаклланади? Қачонки, футболчиларга етарли даражада ўйин амалиёти берсангиз. Афсуски, бошланғич таркибга атиги 11 нафар ижрочи қўша оласиз, холос. Қолганлар захирада навбат кутишга мажбурлар. Айни шу жараён мураббийдан ҳам, футболчидан ҳам холислик талаб этади.

«Рома»да ишлаш эҳтимоли 

- Тўғри, «Рома» билан яқин алоқадаман, бу клуб хотирамда абадий қолади. Лекин Мадридда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Биласизми, «Реал» билан чемпионликни қўлга киритсангиз, дарҳол кейингиси ҳақида ўйлай бошлайсиз. Жамоада совринларга ташналик ҳеч қачон босилмайди. Айни ҳолатда клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Эҳтимол, «Реал» мен учун охирги жамоадир. Яна ким билади?

Футболдаги ўзгаришлар 

- Бугунги футболда ўзгаришлар кўп - технологиялар, ҳакамлик савияси, рақибларнинг бир-бирига ҳурмати... Умуман, ҳаммаси яхши томонга ўзгармоқда. Айни пайт фақат ўйинлар сони кўплигига эътироз билдириш мумкин. Дарқақиқат, тақвим ниҳоятда зич ва футболчилар катта куч сарфлашга мажбурлар. Яқин йилларда тақвим нисбатан енгиллаштирилишидан умидвормиз, зеро, шу зайлда давом эттиришнинг иложи йўқ. Ҳозирги тиғизлик йигитлар саломатлигини хавф остига қўйиш билан тенг. Захира лимитини янада ошириш? Йўқ, бунақаси энди ақлга сиғмайди. Ўйинлар сонини камайтириш ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқ. Умуман, бу масалага УЕФА ва ФИФА, Ла Лига каби ташкилотлар ечим топиши керак.

Нико Пас келажагига ишонч

- Никони диққат билан кузатиб боряпмиз. Ўйлайманки, бу йил Мадриддан ташқаридаги ривожланиш унга катта фойда келтиради. Фикримизча, Нико «Реал» келажагининг бир қисмига айланиши мумкин - у бунга қодир футболчи.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Киритилди: 03.02.2025 11:33. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.