Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

УЕФА «Бернабеу» ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

УЕФА жума куни «Реал Мадрид»га нисбатан Чемпионлар лигаси плей-оффининг иккинчи ўйинида («Манчестер Сити»га қарши) «Сантьяго Бернабеу»да содир бўлган ҳодисалар сабаб санкциялар жорий этилганини эълон қилди.  

Санкция стадион трибуналарининг қисман ёпилишини ўз ичига олади, аммо жазо икки йилга тўхтатиб турилади. Агар шу муддат ичида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланмаса, жазо кучга кирмайди. Агар қоидабузарлик яна содир бўлса, «Бернабеу»нинг бир қисми ёпилади. Бундан ташқари, УЕФА апелляция органи «Реал»га 30 000 евро жарима солди.  

УЕФА расмий баёнотида айнан қайси ҳодиса жазога сабаб бўлгани аниқ кўрсатилмаган. Фақатгина УЕФА Дисциплинар кодексининг 14.2-моддасига ишора қилинган. Унда шундай дейилади:  

«Агар клуб ёки сосьослар (клубга махсус аъзоликка эга бўлган мухлислар ёки инвесторлар) гуруҳи 1-бандда кўрсатилган ҳаракатларда иштирок этса, клуб ёки гуруҳ трибунанинг қисман ёпилиши билан жазоланади».  

Мазкур модданинг 1-бандида қуйидаги ҳолат баён қилинган:  

«Агар кимдир бошқа шахс ёки гуруҳнинг инсоний қадр-қимматини ҳақорат қилса, жумладан, тери ранги, ирқи, дини, этник келиб чиқиши, жинси ёки жинсий ориентацияси бўйича камситса, у камида 10 ўйинга четлатилиши ёки белгиланган муддатга жазоланиши мумкин».  

Учрашув давомида «Реал» мухлислари томонидан оммавий ҳақоратлар қайд этилмаган, аммо Пеп Гвардиолага қарата айрим ҳайқириқлар эшитилган. Уларда:  

«О, Гвардиола, сен жуда озғин кўринаяпсан. Аввалига бу наркотиклар эди. Бугун эса Чуэкада сен яна озғин кўринаяпсан», — деб қўшиқ айтилишган.  

Шу билан бирга, УЕФА аниқ қайси ҳолат жазога сабаб бўлганини очиқламаган.  

Қабул қилинган қарорга кўра, УЕФА «Реал Мадрид» стадионининг камида 500 ўринлик қисми ёпилишини буюрган. Бу чеклов клубнинг кейинги уй учрашувига тааллуқли бўлади. Аммо бу жазо икки йиллик синов муддати давомида тўхтатиб турилади. Агар шу давр мобайнида ўхшаш ҳодиса такрорланса, жазо амалга оширилади.

Киритилди: 02.03.2025 11:30. Ўқилди: 6008 марта. Фикрлар: 31 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.