Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” Макаллистер ва Фернандеш трансфери учун 100 млн евро сарфлайди

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнаси пайти “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер ҳамда “Челси” футболчиси Энцо Фернадешни харид қилишни истамоқда. Fichajes нашри хабарига кўра, “қироллик клуби” аргентиналик икки футболчи учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр.

Манбага кўра, мадридликлар янги мавсум олдидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Фернандеш ва Макаллистер “Реал” мураббийи Хаби Алонсонинг талабларига тўлиқ мос келади: тактик, жисмоний барқарорлик, катта ўйинлардаги тажриба ва кучли характер. Бироқ бу трансферларни амалга ошириш осон бўлмайди. Фернандеш “Челси”, Макаллистер эса “Ливерпуль” сафидаги асосий футболчилар ҳисобланади. Шу сабаб “Реал” музокараларни эҳтиёткорлик билан олиб бормоқда.

Клуб президенти Флорентино Перес илгари кўплаб кутилмаган трансферларни амалга оширган. Мазкур ҳолат ушбу келишувларнинг амалга ошиш эҳтимолини кўпайтирмоқда. Айни пайтда музокаралар бўлмоқда. Агар барча томонлар келишувга эришса, ҳар икки футболчи янги мавсум “Реал Мадрид” сафида тўп суриши мумкин.

Энцо Фернандеш ўтган мавсумда “Челси” сафида 53 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали аргентиналик футболчининг қийматини 75 миллион еврога баҳолаган.

Алексис Макаллистер эса “Ливерпуль” таркибида 49 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та ассист қайд этган. Унинг бозор қиймати 100 миллион евро деб белгиланган.

Киритилди: 04.08.2025 20:37. Ўқилди: 5598 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.