Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Симеоне УЕФА делегацияси билан учрашувни эрта тарк этди

Диего Симеоне УЕФА делегацияси билан учрашувни норозилик билан тарк этди.

Ўтган жума куни “Атлетико” машғулотлари олдидан испаниялик собиқ ҳакам Карлос Веласко Карбальо бошчилигидаги УЕФА ҳакамлар делегацияси жамоа ва мураббийлар штаби учун УЕФА мусобақаларидаги янги қоидалар бўйича техник семинар ўтказиш учун клубга ташриф буюрди.

Ўйинчилар ва Диего Симеоне конференция залида йиғилишди, у ерда Веласко Карбальо баҳсли лаҳзаларни талқин қилишнинг ньюансларини тушунтириш учун мисоллар ва видеотасвирлардан фойдаланган. Пенальти ижроси вақтида эпизодни "иккита тегиниш" билан кўрсатишини маълум қилгунига қадар ҳаммаси режа бўйича кетаётганди.

Симеоне аралашиб, нега ҳакамлар Хулиан Альварес томонидан тепилган пенальтини бекор қилиниши сабабли юзага келган шов-шувли эпизодни кўриб чиқмаётганини сўради.

Эслатиб ўтамиз, баҳорда "Атлетико" сўнгги Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал"га мағлуб бўлганди (1:2, 1:0, пенальтилар сериясида 2:4). Альвареснинг пенальтилар сериясида киритган голини бош ҳакам Шимон Марчиняк икки марта тегиниш туфайли ҳисобга олмаганди.

Веласко Карбальо бунга жавобан улар бошқача ҳикоя тайёрлаганликларини ва Альварес билан боғлиқ вазият таҳлил қилишни талаб қилмаслигини айтди. Аммо аргентиналик мураббий такидлади: айнан мана шу эпизод ўтган мавсумда "Атлетико"га жиддий зарар етказди ва жамоа расмий изоҳ эшитишни хоҳлади.

Ўйинчиларни, шунингдек, ойлар давомида тайёргарлик кўришгани учун УЕФА вакиллари ўз тақдимотига сўнгги кампаниянинг муҳим лаҳзасини киритишни зарур деб ҳисобламаганидан ҳайратда қолишди.

Веласко Карбальо шундай жавоб берди: "Бу ҳолат аниқ, Хулиан иккита тегиниш қилди ва буни муҳокама қилишнинг маъноси йўқ".

Шундан сўнг Симеоненинг сабри қолмади ва ўрнидан туриб: "Уят, уят" деди. Кейин "Атлетико" устози йиғилишни тарк этди.

Кейинроқ Симеоне матбуот анжуманида воқеага изоҳ бермади. Бироқ, "Атлетико" кийиниш хонасида улар УЕФА ҳакамлар корпуси вакиллари қоидаларни қандай тушунтиришга келганини ҳалигача тушуна олмадилар, бироқ айни пайтда клуб учун энг баҳсли ва оғриқли эпизодлардан бирининг таҳлилига эътибор бермадилар.

Киритилди: 04.09.2025 21:00. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.