Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Алонсо: «Бу ғалаба фақат уч очко эмас — жамоа учун катта қадам»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «эл-класико» — «Барселона» (2:1) учрашувидан кейин ўз фикрларини билдирди. Беллашув 26 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган.

Алонсо сўзларига кўра, унинг шогирдлари бу учрашувга катта мотивация билан чиққан:

«Жамоа катта иштиёқ билан ўйнади. Ўйин олдидан биз нафақат уч очко ҳақида, балки қай даражада ўсганимизни ва нималарга эришмоқчи эканимизни муҳокама қилдик. Бундай муҳим баҳсда ғалаба қозонган йигитлардан жуда мамнунман. Бу фақат натижа эмас — ўзига хос аҳамиятга эга ғалаба. Лекин бу фақат бошланиш. Қилишимиз керак бўлган ишларимиз ҳали кўп. Бугунги ҳис-туйғуларни кейинги ўйинларда ҳам сақлаб қолишимиз керак».

Мутахассис жамоанинг ҳимоя ва ҳужумдаги ҳаракатларини ҳам алоҳида таъкидлади:

«Бугун кўп футболчилар тўпсиз ҳаракат қилди ва биз рақибга яхши қаршилик кўрсата олдик. Ҳимояда ишончли ўйнадик, гарчи гол йўқотилган тўп натижасида урилган бўлса-да. Олдинда кўп имкониятлар яратдик. Энергия, ишонч ва рақобатбардошлик — ғалабанинг калити бўлди. Стадиондан жуда бахтиёр ҳолда чиқяпмиз. Футболчилар ҳам, мухлислар ҳам бу ғалабадан завқ олишди. Улар жамоанинг қай даражада курашаётганини кўришди. Бу лойиҳа эндигина бошланди, аммо мухлислар билан алоқа — энг асосий жиҳат, ва буни бугун яна бир бор ҳис қилдим».

«Реал» жамоаси 10 турдан сўнг 27 очко билан Ла Лиганинг пешқадами бўлиб турибди. «Барселона» эса 22 очко билан иккинчи ўринда қолди. Шу тариқа, Хаби Алонсо шогирдлари Испания чемпионатидаги асосий рақибидан 5 очко фарқ билан илгарилаб кетди.

Киритилди: 27.10.2025 07:59. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.11.2025. ЕЧЛ. 5-тур.
01:00
Олимпиакос
3-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.12.2025. Ла-лига. 14-тур.
01:00
Жирона
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.