Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» Винисиуснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди — Bild

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни 2026-йилнинг ёзида сотиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.

Манбага кўра, бу қарор “Барселона”га қарши ўйиндаги воқеадан сўнг қабул қилинган. Клуб президенти Флорентино Перес футболчининг майдондаги ва ундан ташқаридаги хатти-ҳаракатларидан безор бўлган ва “ҳеч бир ўйинчи клубдан муҳим эмас” деган принципни бошқаларга кўрсатиб қўймоқчи.

26 октябрь куни бўлиб ўтган “Эл-Класико”да “Реал” “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Винисиус 72-дақиқада захирага олинди. Бироқ футболчи бош мураббий Хаби Алонсонинг бу қароридан жаҳли чиқиб, унга қарата: “Нега ҳар доим мен? Мен клубни тарк этаман”, деган гапларни айтган. Кейинчалик ҳужумчи мураббий ва жамоадошларидан узр сўраган. Бироқ раҳбарият футболчини сотиш фикридан қайтмаган.

25 ёшли Винисиус 2018-йилдан бери “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилади. У клуб билан уч карра Испания чемпиони, икки карра Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Бразилиялик футболчи “Реал” сафида 335 ўйинда майдонга тушиб, 111 та гол ва 87 та голли узатма амалга оширган. У Бразилия терма жамоаси сафида ҳам 43 ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 7 та ассист қайд этган.

Унинг клуб билан шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 150 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 05.11.2025 23:23. Ўқилди: 3089 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

05.11.2025. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Ливерпуль
1-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

09.11.2025. Ла-лига. 12-тур.
20:15
Райо Вальекано
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.