Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания Суперкубоги финалидаги баҳсли вазиятлар ички тафсилотлари

Испания Қироллик Футбол Федерацияси "Барcелона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги Суперкубок финалидан сўнг (3:2) ҳакамларнинг аудио ёзувларини эълон қилди ва учрашувдаги энг кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлган лаҳзаларга аниқлик киритди.

Бош ҳакам Хосе Луис Мунуэра Монтеро биринчи бўлимга қўшиб берилган вақт нега узоқ бўлганини шундай изоҳлади:

“Ҳар бир гол бир дақиқа қўшади".

У бир нечта голлар сабаб дастлаб белгиланган қўшимча вақтдан ошиб кетилганини ва бу ҳақда иккала жамоа захира ўриндиғини олдиндан огоҳлантирганини айтган.

Аудио ёзувлар, шунингдек, Мунуэра ўйиндан олдин сардорлар Френки де Йонг ва Федерико Вальвердега берган кўрсатмаларини ҳам очиб берди — у ҳакам билан яккама-якка, ҳурмат доирасида мулоқот қилишни талаб қилган. Ўйин давомида эса ҳимоячиларни жарима майдонида ушлаб қолишлар тўғридан-тўғри пенальти келтириб чиқаришини бир неча бор огоҳлантирган.

Энг баҳсли вазиятлардан бири — жарима майдони яқинида Ламин Ямалга қарши қўпол ҳаракат эпизоди бўлди. Мунуэра бу ерда ўйинни тўхтатмасдан давом эттиришини ҳимоя қилиб, Педрига:
“Бу ҳужум учун аниқ имконият яратди,” — деган.

VAR эса бу вазиятда оёқ босиш бўлмаганини тасдиқлаган.

Энг ҳал қилувчи лаҳза эса Френки де Йонгнинг Килиан Мбаппега қарши юқори кўтарилган оёқ билан қилган ҳаракатидан сўнг қизил карточка олиши бўлди. VAR ҳакамни болдирга юқори контакт бўлганини кўрсатиб, майдондан четлатишга чақирди.

Норозиликларга қарамай, Мунуэра қарорини қатъий айтди: “Қизил карточка тасдиқланди. Френки, майдонни тарк эт".

Баҳсда каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 16-бор Суперкубокни қўлга киритди.

Киритилди: 14.01.2026 16:55. Ўқилди: 1923 марта. Фикрлар: 40 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.01.2026. Ла-лига. 18-тур.
20:15
Реал Мадрид
5-1
Бетис

Навбатдаги учрашув

17.01.2026. Ла-лига. 20-тур.
18:00
Реал Мадрид
-:-
Леванте

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.