Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лапорта — Негрейра иши ҳақида: «Судья «Реал»нинг юзига эшикни ёпиб қўйганидан хурсандман»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал»ни танқид қилди, шунингдек, суднинг "Қироллик клуби"га "кўк-анорранглилар" молиявий ҳужжатларига кириш ҳуқуқини бермагани ҳақидаги қарорини изоҳлади. Ушбу сўров «Барселона»га Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) тизимида ишлаган ҳакамлар техник қўмитасининг (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага қилинган тўловлар бўйича пора бериш айбловлари билан боғлиқ эди.

«Бу — нормал ҳолат эмас, рақиб клуб ҳақида маълумот олиш учун суд жараёнидан фойдаланиш клуб учун мутлақо ярашмайдиган хулқ-атвор. Бу ўринсиз эди ва судья ҳам буни худди шундай қабул қилди. Биз аллақачон биламиз, барчамиз биламиз — буларнинг барчаси “Барса”ни издан чиқариш ва обрў-эътиборимизга путур етказиш учун уюштирилган. Ҳукм чиқарилишидан олдиноқ бизни айбдор деб аташяпти, аммо улар биз ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймаганимизни кўришади. Ишонаманки, бу иш яқин вақт ичида ёпилади.

«Реал» “Барса”га оид махфий маълумотларни қўлга киритишга уриниб, ўринсиз ҳаракатлар қилмоқда, шу сабабли уларнинг сўрови асоссиз эди. Бундан ҳам кўпроғини айтаман: бу ҳолатда улар ўзлари ҳам ёлғон эканини биладиган даъволарни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, ўз телевидениесида айтиб келаётган гапларини мустаҳкамлашга уринмоқда. Улар айтмоқчи бўлаётган нарсаларни тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил бўлмайди. «Барса» ҳеч қачон ҳакамлардан манфаатли муносабатга эришиш орқали мусобақани манипуляция қилишга уринмаганини аллақачон намойиш этган. Судья “Реал”нинг юзига эшикни ёпиб қўйганидан хурсандман.

Улар ишни чўзишга уринаётганини кўряпмиз, гарчи ҳеч нарса бўлмаганини яхши билишса-да. Биздан яхшироқ бўлиш учун эса меҳнат қилиш, курашиш ва ҳаммасини тўғри бажариш керак, бу эса доим ҳам уларда уддаланавермайди», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Киритилди: 31.01.2026 21:31. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Бенфика
4-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.