Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрген Клопп: «Ҳозирча мураббийликка қайтиш ниятим йўқ, аммо…»

Келаси ёзда «Реал» бошқарувини қўлга олиш асносида мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкинлиги айтилаётган Юрген Клопп мазкур масалага яна бир марта барҳам бергандек бўлди. Ҳар ҳолда, айни пайт «Ред Булл» компаниясининг глобал футбол йўналиши раҳбари сифатида ишлаётган германиялик мутахассис AFP ахборот агентлиги- (Франция)га берган интервьюсида бу борадаги хабарларни қатъиян рад этиш баробарида ҳозирги мақомидан мамнунлигини таъкидлади.

– Хаби Алонсони яқиндан билган мутахассис сифатида унинг «Реал» бошқарувидан истеъфога чиқарилганини қандай қабул қилдингиз?

– Очиғи, бу хабарни илк марта эшитганимда, хаёлим бироз чалкашиб кетди. Аввалига миямда савол туғилди: «Қанақасига ахир?» Аммо ортиқча ўйлаб ўтирмай, ўзимга дарҳол жавоб ҳам бердим: «Ҳайрон қоладиган жойи йўқ, ахир бу — «Реал»ку». «Мадрид»да вазият доим шундай: агар жамоа турнир жадвалида 1-ўринда бўлмаса, ҳар қандай мураббий ўз келажаги ҳақида жиддий ўйлаб қўйиши керак. Умуман, шу воқеаларга қарамай, Хаби мен учун янги авлоднинг энг истиқболли мураббийларидан бири бўлиб қолаверади. У ўйинни чуқур таҳлил қилиш салоҳиятига эга, вазиятларни тез илғайди, қарор қабул қилишда ақлга таянади. Бу сифатлар эса ҳар қандай юқори даражали жамоа мураббийи учун жуда муҳим.

– Хаби Алонсо бунгача «Байер»да катта муваффақиятларга эришган ва кўпчилик уни «Мадрид»да янги саргузаштлар кутаётганига шубҳа қилмаганди…

– Хаби 2024 йили «Байер» билан Бундеслига ва Германия кубогини ютиш орқали нечоғли истиқболли мураббий эканлигини исботлади. Аммо «Реал» – мутлақо бошқа муҳит, жамоада сабр тушунчаси деярли йўқ. Бунга тарихдан етарлича мисол келтириш мумкин. Масалан, Юпп Хайнкес 1998 йили «Мадрид» билан ЧЛда ғолиб чиққан бўлса-да, ишдан бўшатилганди, барибир.

– Хўш, «Реал» раҳбариятига янги мураббий танлаш масаласида қандай маслаҳат бера оласиз?

– Жамоа раҳбариятида ўз ишларининг усталари ва нима қилаётганларини тушунадиган мутахассислар ишлашмоқда, шубҳасиз.Агар шахсий фикрим кимнидир қизиқтирса, айтишим мумкинки,бошмураббийни ишдан бўшатишдан олдин унинг вориси ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш лозим. Шунингдек, вазиятга реал кўз ва кайфият билан қараш керак. Мисол учун, ҳозир «Мадрид»га Гвардиолани чорлаш ҳақида ўйлаётган бўлсалар, бу унчалик ҳаётий ғоя эмас.

– Энди мавсум якунлангач, айнан «Реал»да иш бошлашингиз ҳақидаги миш-мишларга ҳам тўхталсак…

– Ҳозир ҳаётимнинг шундай босқичидаманки, айни фаолиятимдан тўлақонли қониқиш ҳосил қиляпман ва бош­қа жойга интилмаяпман. Агар қаердадир «Реал» хизматимга жиддий қизиқаётгани ҳақида эшитсам ҳам, ортиқча ҳаяжонга берилмайман. Чунки барчаси фақат ОАВ тахминлари, холос.

– Демак, сиз учун мураббийликка қайтиш масаласи бутунлай ёпиқ, шундайми?

– Айни пайт шундай. Аммо эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Тўғри, ҳозир қачондир бу борадаги фикримни ўзгартиришни ўйламаяпман, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади. Шундай экан, бу саволга аниқ жавоб бермай турганим маъқул. Қисқаси, мазкур масалада аниқ нуқта қўйишга шошилмаслик керак…

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 24.02.2026 23:54. Ўқилди: 4597 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.