Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Куртуа "Реал"нинг "Бенфика" устидан қозонган ғалабасини таҳлил қилди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Бенфика" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва жамоанинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиққанини таҳлил қилди.

"Престианни ўйнамагани сабабли, улар ўнг қанот вингеридан фойдаланишмади. Риос кўпроқ марказда ўйнади ва бу бизга муаммо туғдирди. Улар жуда кўп ҳаракат қилишди; ҳимоячиси юқорига чиқди ва очиқ ҳудуд пайдо бўлди, биз эса у ерни ёмон ёпдик, назаримда, биринчи гол айнан шу сабабли урилди. Кейин, иккинчи бўлимда яхшироқ ҳимояландик. Танаффусда тузатишлар киритдик, лекин биринчи бўлимда анча қийналганимиз бор гап. Уларнинг голи бироз омадсизлик бўлди, чунки Асенсиога тегди, мен қайтардим ва тўп тўғри уларнинг футболчисига бориб тушди. Ўйлайманки, кейинроқ ўйинимизни яхшиладик, ҳисобни тенглаштирдик ва бу муҳим эди".

– Чемпионлар лигасига даъво қилиш учун янада ишончлироқ бўлиш керакми?

"Биз ишончлимиз. Чемпионлар лигасида рақиблар вазиятлар яратиши нормал ҳолат. Биз ўйинимизга тузатишлар киритишимиз керак ва мураббий ҳамда видеотаҳлил ёрдамида буни албатта амалга оширамиз. Сўнгги ҳафталарда анча барқарор бўлдик, лекин ўйин нуқтаи назаридан бизга тўп билан ҳаракатланишда равонлик ва тезлик етишмаяпти. Тўпни кўпроқ бир қанотдан иккинчисига ўтказишимиз керак. Агар ҳужумга жуда узоқ тайёргарлик кўрсак, рақиб ўзини қулай ҳис қилади, айнан шу ерда биз тезроқ ўйнашимиз лозим. Танаффусда Арбелоа бизга шуни айтди. Иккинчи бўлим яхшироқ ўтди. Биз унчалик яхши ўйнамаяпмиз, лекин асосийси — ғалаба".

– Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтдаги ҳал қилувчи сейвингиз ҳақида...

"Фотосуратни кўрдим ва ҳақиқатда яхши сейв амалга оширганимга амин бўлдим. Тўп оёқларим орасидан ўтди ва мен уни тўхтатишга тайёр ҳолатда эдим. Ўйлайманки, бу волейбол ўйнаган ота-онамдан ўтган генларимда бор ва болалигимда ўзим ҳам волейбол билан шуғулланганман. Бу мен "Челси"да қўллаган техника. Биз баъзида мана шундай техникаларни ишлатамиз ва улар натижа беради", деди Куртуа.

Киритилди: 26.02.2026 16:08. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.