Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футболда “Винисиус қонуни” жорий этилади — манба

FIFA ва Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ирқчиликка қарши курашиш мақсадида ўйинчи рақибига мурожаат қилганда оғзини ёпиб олишини тақиқловчи “Винисиус қонуни”ни тасдиқлашга келишиб олди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Бундай қарор қабул қилинишига УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги ўйинда “Бенфика” ҳужумчиси Жанлука Престианни ва “Реал” вингери Винисиус Жуниор ўртасида юз берган воқеа сабаб бўлди.

Бугун, 28 февраль куни бўлиб ўтган FIFA қоидаларини белгилаб берувчи халқаро орган ҳисобланган ташкилотнинг (IFAB) йиллик ассамблеясида футболчиларга рақиб билан гаплашаётганда оғзини ёпиш учун футболка ёки ҳар қандай бошқа буюмлардан, жумладан, қўллардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қарор қабул қилинган. Ушбу ташаббус 2026 йил ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал расман маъқулланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг “Бенфика”га қарши дастлабки ўйинида Винисиус 50-дақиқада гол урган ва шундан сўнг бурчак байроғи ёнида рақсга тушиб голни нишонлаган эди. Бу Лиссабон жамоаси мухлисларига ёқмаган. Ҳужумчи ушбу нишонлашдан сўнг сариқ карточка билан жазоланган.

Кейинчалик Винисиус учрашув бош ҳаками Франсуа Летексье олдига югуриб бориб, аввалроқ тўқнашув келиб чиққан ярим ҳимоячи Жанлука Престианни томонни кўрсатган. Шундан сўнг ҳакам ирқчилик эҳтимоли борлигини билдирувчи ишорани кўрсатган.

Кейинчалик УЕФА “Реал Мадрид” вингерини ирқий камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганликда гумонлаб, аргентиналик ярим ҳимоячини вақтинча дисквалификация қилди. Винисиус, шунингдек, Мадридда кечган жавоб баҳсида ҳам гол киритди ва ушбу хатти-ҳаракатни яна бир бор такрорлади.

Киритилди: 28.02.2026 23:51. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.