Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» Мбаппенинг ҳолати бўйича маълумот берди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппенинг саломатлиги ҳақида расмий баёнот эълон қилди.

«Клубимизнинг тиббий хизмати назорати остида француз мутахассислари томонидан ўтказилган текширувдан сўнг ўйинчимиз Килиан Мбаппега чап тизза боғламларининг чўзилиши ташхиси қўйилди. Шунингдек, у консерватив даволаниш курсини ўташи мақсадга мувофиқ экани тасдиқланди. Унинг ҳолати доимий назорат остида бўлади», — дейилади клубнинг расмий сайтидаги баёнотда.

Аввалроқ Мбаппе тиззадаги жароҳатни даволаш жараёни бўйича клуб шифокорлари ишидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вазиятдан ранжиган ҳужумчи ўтган ҳафта клуб рухсати билан Парижга бориб, маҳаллий мутахассислар билан маслаҳатлашди. Шу сабабли у "Бенфика"га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувини ўтказиб юборган.

Айни пайтдаги даволаш режаси жарроҳлик амалиётидан қочишга қаратилган, чунки операция уни узоқ муддат майдондан четда қолдириши мумкин.

«Реал» футболчининг майдонга қачон қайтиши ҳақида аниқ муддатларни очиқламаяпти, бироқ тикланиш жараёни ижобий кечаётганини таъкидламоқда. Назарий жиҳатдан, у "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсига қадар сафга қайтиши мумкин. Аммо 11 март куни “шаҳарликлар”га қарши биринчи ўйинда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида.

Жорий мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда 38 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 02.03.2026 23:47. Ўқилди: 5291 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.04.2026. ЕЧЛ. Чорак финал.
23:59
Бавария
4-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2026. Ла-лига. 33-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик