Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Шунчаки тўп ортидан қувиб юришга тайёр эдик” — Гарет Бэйл “Барселона”га қарши учрашувлар ҳақида

Мадриднинг “Реал” клуби ва Уэлс терма жамоасининг собиқ футболчиси Гарет Бэйл фаолиятидаги энг оғир учрашувлар “Барселона”га қарши кечганини маълум қилди.

“Барселона”га қарши ўйинлар энг қийини бўларди. Биз 80 дақиқа давомида шунчаки тўп ортидан қувиб юришимизни билардик. Лекин биз буни қабул қилганмиз. Мавсум давомидаги ушбу саноқли ўйинларда паст блокда (чуқур ҳимояда) ўйнашимизга тўғри келишига кўнган эдик. Чунки бизда мукаммал қарши ҳужумкор таркиб бор эди”, дейди уэлслик футболчи.

Бэйл, шунингдек, Роналдуга тўп узатилмаса ғазабланиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

“Албатта, 100 фоиз шундай бўларди. Лекин бу унинг ғалаба қозонишга бўлган иштиёқи билан боғлиқ. У доим рекордлар ортидан қувади ва Месси ҳам худди шундай натижалар қайд этаётганини билади. Шунинг учун ҳам унинг бу ҳолатини тушунаман. Мен ‘Реал Мадридъга келганимда, у гол машинасига айланиб улгурганди. У агар бор эътиборини фақат голларга қараца, якунда анча юқори баҳоланишини тушуниб етган эди”.

Футболчи “қироллик клуби” таркибида “Барселона”га қарши 15 та учрашув ўтказган, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Қаймоқранглилар” 3 та, “кўк-анорранглилар” эса 9 та учрашувда зафар қучган. 3 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Маълумот учун, Гарет Бэйл “Реал Мадрид” сафида жами 258 та учрашувда майдонга тушиб, 106 та гол урган ва 67 та голли узатмани амалга оширган. У мадридликлар билан 5 марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Бэйл 2013 йилда Тоттенҳэм клубини тарк этиб, “Реал”га ўтганида ўша даврдаги энг қиммат футболчига айланган эди. 2020 йилда ижара асосида Англияга қайтганида, унинг ҳисобида Чемпионлар лигаси ғолиблари учун бериладиган тўртта медал мавжуд бўлган. Унинг қайтиши муваффақиятсиз бўлди: футболчи 34 та ўйинда 16 та гол урди, аммо жамоаси билан соврин юта олмади.

Киритилди: 05.03.2026 23:08. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
0-1
Хетафе

Навбатдаги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.