Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” Родри ва Шлоттербек учун 100 млн евро тайёрлаб қўйган — манба

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ва “Боруссия Дортмунд” ҳимоячиси Нико Шлоттербек трансфери учун 100 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, ушбу икки футболчини трансфер қилиш учун 100 миллион евро етарли бўлмаслиги мумкин. Таъкидланишича, “қироллик клуби” ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни сотиб олиш-олмаслиги айрим ўйинчиларнинг жамоани тарк этишига боғлиқ бўлади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Родрининг бозор қиймати 75 миллион евро, Нико Шлоттербекнинг трансфер нархи эса 55 миллион еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда Родри барча мусобақалар доирасида жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Германиялик ҳимоячи эса дортмундликлар сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Унинг шартнома муддати ҳам 2027 йилга қадар амал қилади.

Ла Лиганинг 27 та туридан сўнг “қаймоқранглилар” 63 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Сельта” эса 40 очко билан олтинчи поғонани банд этган. Пешқадам “Барселона” ҳисобида эса 26 та учрашувдан сўнг жамғарилган 64 очко мавжуд.

Киритилди: 07.03.2026 20:04. Ўқилди: 2056 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.04.2026. ЕЧЛ. Чорак финал.
23:59
Бавария
4-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2026. Ла-лига. 33-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик