Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тибо Куртуа: “Мадрид болалар боғчаси эмас”

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа “Манчестер Сити”га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг (3:0) футболчилар собиқ мураббий Хаби Алонсо билан можарога бормаганини таъкидлади.

“Футболчилардан ҳеч бири Хаби Алонсони қийин аҳволга солмаган. Ўйлайманки, биз яхши ишладик. Баъзилар бизни тактикани ва видео таҳлилларни ёқтирмаслигимизни айтишди. Эшитиб қўйинг, менинг мураббийим Антонио Конте бўлган ва у ҳар куни бир соат тактика устида ишларди. Мен бунга эътироз билдирмаганман, чунки биз профессионалмиз ва мен учун иш доимо биринчи ўринда туради. Хаби билан илк ойлар жуда яхши ўтди, кейин эса пасайиш бошланди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради”, дейди Куртуа.

Бельгиялик дарвозабон, шунингдек, “Қироллик клуби”даги ички муҳит ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди:

“Матбуотда айрим хабарларни ўқиб ҳайрон қолдим. Бу клубни гўёки болалар боғчаси, футболчилар эса хоҳлаганини қилади, деб ўйлайдилар. Аммо ундай эмас. Биз барча мураббийларни, тиббий ходимларни ва умуман ҳаммани ҳурмат қиламиз. Менимча, танқидларнинг аксарияти адолатсиз. Баъзи маълумотлар тўғри бўлиши мумкин, бунга эътирозим йўқ. Шунинг учун ҳам айтяпман — бу вазиятда биз ҳам айбдормиз”.

Маълумот учун: Хаби Алонсо 2026 йил январь ойида “Реал” бош мураббийи лавозимини тарк этган эди. Шундан сўнг жамоага яна бир собиқ футболчи Альваро Арбелоа бош мураббий этиб тайинланди.

“Реал Мадрид” УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу жуфтлик иштирокидаги жавоб баҳси 18 март куни Манчестер шаҳридаги “Etihad” стадионида ўтказилади.

Киритилди: 12.03.2026 17:26. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

12.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Реал Мадрид
3-0
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.