Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал" 6 трансферни режалаштирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзги трансфер ойнасида таркибни тубдан ислоҳ қилиш ва жамоа қиёфасини янгилашни мақсад қилган. "Қироллик клуби" раҳбарияти таркибни янада мувозанатли ва рақобатбардош ҳолатга келтириш учун катта кўламдаги ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Cadena SER нашри тарқатган маълумотларга қараганда, мадридликлар келаси мавсум олдидан жами олти нафар янги ижрочини сафга қўшиб олмоқчи. Режага кўра, жамоанинг ҳар бир чизиғи — қанот ва марказий ҳимоя, таянч ҳудуди, плеймейкерлик роли, шунингдек, ўнг қанот вингери ва марказий ҳужумчи позициялари янги номлар билан кучайтирилади.

Ярим ҳимоядаги янги етакчи қидирилмоқда

Айни дамда Мадрид клуби учун энг долзарб масала — кўп йиллар давомида жамоа ўйинини бошқариб келган Тони Кроос ва Лука Модрич каби афсоналарнинг ўрнини боса оладиган ижодкор ярим ҳимоячини топиш.

Шу мақсадда "қаймоқранглилар"нинг шорт-листидан "ПСЖ" аъзоси Витинья жой олган. Португалиялик футболчи айни дамда Мадрид грандининг асосий трансфер нишонларидан бири бўлиб турибди.

Қайтишлар ва ҳужумдаги ўзгаришлар

Шунингдек, "Реал" ўз тарбияланувчилари ва ижарадаги футболчиларига ҳам эътибор қаратмоқда:

  • Нико Пас: "Комо" сафида порлаётган иқтидорли ярим ҳимоячининг собиқ клубига қайтиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

  • Эндрик: Бразилиялик ёш юлдуз "Лион"даги ижара муддатини якунлаб қайтгач, ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтириши кутиляпти.

Агар ушбу трансфер режалари тўлиқ амалга ошса, "Реал Мадрид" келаси мавсумни мутлақо янгиланган ва ҳар томонлама мустаҳкамланган таркиб билан бошлайди.

Киритилди: 14.03.2026 10:45. Ўқилди: 2708 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

12.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Реал Мадрид
3-0
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.