Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лука Модрич “Олтин тўп”ини “Милан” музейига совға қилди (видео)

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич 2018 йилда қўлга киритган “Олтин тўп” совринини “Милан” ва унинг мухлислари учун клуб музейига топширди. Ушбу нуфузли мукофот эндиликда Casa milan қароргоҳида жойлашган Mondo Milan музейидан жой олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Бугундан бошлаб Mondo Milan музейи ўзига хос экспонат – Лука Модричнинг ‘Олтин тўп’ совринини қабул қилди. Клуб юлдузининг ушбу совғаси мухлислар учун мўлжалланган бўлиб, соврин унинг ажойиб фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи иқтибослар ва суратлар билан безатилган махсус витринага жойлаштирилади. Бу Лука ва жамоа ўртасидаги яқин ришталарнинг рамзи бўлиб, ушбу боғлиқлик у ўтган ёзда Италияга келишидан анча олдин бошланган. Бизнинг 14-рақамли футболчимиз болалигиданоқ ‘россонери’га меҳр қўйган”, дейила клуб хабарида.

41 ёшли Модрич футболдаги энг олий шахсий мукофотни “Милан” мухлислари кўриши учун тақдим этишга қарор қилди. У “Олтин тўп”ни 2018 йилда қўлга киритган эди. Ўша йили у “Реал Мадрид” билан кетма-кет учинчи бор УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва Хорватия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган ҳолда, ушбу шарафга лойиқ кўрилган илк хорватиялик футболчига айланган эди.

“Ушбу либосни кийган илк кунимданоқ буни орзунинг ушалиши деб билдим. Сўнгги ойлар давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириш мақсадида шахсий совринимни улар билан баҳам кўришга қарор қилдим. Форза, Милан”, дейди Модрич.

Қайд этилишича, Италиянинг энг кўп ташриф буюриладиган футбол музейига келувчилар ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 га қадар Модричнинг “Олтин тўп”ини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Милан” таркибида 31 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21.03.2026 23:02. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.