Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тьяго Питарч – янги Модрич?

«Реал Мадрид» ҳозир анча мураккаб даврни бошдан кечирмоқда: ўйиндаги беқарорлик, мағлубиятлар ва кадр муаммолари жамоани қийнамоқда. Энг муҳими — яқин йилларда жамоа ўйинини ким атрофида қуриш масаласида аниқлик йўқ. Айниқса, ҳимоя билан ҳужумни боғлаб турувчи марказий ярим ҳимоячи позициясида муаммо сезилмоқда.

Тони Кроос ва Лука Модрич даври ортда қолгач, бу ролда турли вариантлар синаб кўрилди. Эдуардо Камавинга ва Дани Себальос бу вазифани бажариб кўрди, сўнгги ойларда эса бу позицияда кўпроқ Арда Гюлер ўйнади. Бироқ турк футболчиси ўзини ҳужумчи ортида эркинроқ ҳис қилаётгани кўринди — у ерда у Килиан Мбаппе билан яхши алоқа ўрнатиб, кўплаб голли паслар бермоқда. Албатта, Гюлер прессинг остида тўпни сақлаш, техника ва пас маданияти билан ажралиб туради. Аммо у чуқурроқ позицияда ўйнаганда, жамоага бу рол учун махсус ихтисослашган футболчи керакдек туюлади.

Родри — ечимми?

Бу муаммо ҳақида Хаби Алонсо ҳам гапиргани айтилмоқда. Хабарларга кўра, у мавсум бошланишидан олдин клуб президенти Флорентино Пересдан айнан шу типдаги ярим ҳимоячини сотиб олишни сўраган. Бу борада кўп бор «Штутгарт» футболчиси Ангело Штиллер номи тилга олинган.

Бироқ клуб раҳбарияти бу трансферга рози бўлмаган ва ҳозир ҳам бу позиция учун футболчи қидирмоқда. Шу сабабли сўнгги вақтларда «Реал»нинг «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига қизиқиши ҳақидаги хабарлар кўпайди. «Олтин тўп» соҳиби бўлган испаниялик июнда 30 ёшга тўлади, аммо у жароҳатдан кейин яна ўзининг энг яхши формасига қайтиб бормоқда.

Шу билан бирга, бундай трансфер айрим саволларни ҳам келтириб чиқаради. Родри ўйин услуби жиҳатидан Орельен Тчуаменига ўхшаш. Клуб эса француз ярим ҳимоячисини захирага ўтқазишни ҳам, сотишни ҳам истамайди. Шунинг учун уларнинг бир вақтда майдонда ўйнаши айрим тактик муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Кутилмаган дебют

«Реал» бош мураббийи лавозимига Альваро Арбелоа келгач, у аввал ўзи ишлаган «Кастилья»дан бир неча ёш футболчиларни асосий жамоага жалб қила бошлади. Улар орасида айниқса 18 ёшли ярим ҳимоячи Тьяго Питарч алоҳида ажралиб турибди.

У 17 февраль куни Чемпионлар лигаси «плей-офф» босқичида «Бенфика»га қарши ўйинда асосий жамоада дебют қилди. Майдонда бор-йўғи бир дақиқа ўйнаган бўлса-да, бу футболчи учун унутилмас лаҳза бўлди. Жавоб учрашувида унга 6 дақиқа берилди, кейин Ла Лигада ҳам илк бор асосий таркибдан жой берилди.

«Сельта»га қарши навбатдаги тур ўйинида (2:1) эса Питарч бутун 90 дақиқани майдонда ўтказди ва марказий боғловчи ярим ҳимоячи вазифасини бажарди. Унинг ҳаракатлари ёш футболчи учун анча ишончли кўринди.

Илк қадамлар

Тьяго Мадрид яқинида туғилган, аммо дарҳол «Реал» тизимига келмаган. У 2013-2018 йилларда «Атлетико» академиясида тарбияланган, кейин «Хетафе»да 4 йил ўйнаган. Кейинчалик «Леганес»да ўзини кўрсатиб, топ-клублар скаутлари эътиборини тортган. Унга «Бенфика» ҳам жиддий қизиқиш билдирган, аммо Питарч «Реал» академияси — «Ла Фабрика»ни танлади. Ўтган ёзда Арбелоа уни «Кастилья»га олиб чиқди. Сентябрда эса Испания U-20 терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида қатнашиб, чорак финалгача етиб борди.

Қизиғи, унинг халқаро келажаги ҳали аниқ эмас. Отаси томонидан у марокашлик илдизларга эга. Шу боис келажакда Испания ва Марокаш терма жамоалари ўртасида танлов қилиши мумкин.

Ўйин услуби

Мутахассислар Питарчни ёшига нисбатан жуда хотиржам ва ақлли футболчи деб таърифлайди. У майдонни яхши кўради, тўпни аниқ тақсимлайди ва ўйин темпини бошқара олади.

У «олтилик» — таянч сифатида ҳам, «саккизлик» позициясида ҳам ўйнаган. Баъзан эса марказга силжийдиган «сохта» чап қанот ҳужумчиси сифатида ҳам фойдаланилган. Унинг энг мос позицияси — 4-3-3 схемасидаги марказий «саккизлик» ёки 4-2-3-1 тизимида ҳужумга қўшилиши мумкин бўлган марказий ярим ҳимоячи.

Энг муҳими — имконият

Питарч асосий жамоага тасодифан чақирилган футболчи эмас. Клуб унинг истиқболига ишонади. Айниқса, жамоадаги жароҳатлар — Жуд Беллингем ва Дани Себальос апрелгача майдонга туша олмаслиги — ёш ярим ҳимоячига кўпроқ имконият бериши мумкин.

Албатта, «Реал» каби клубда натижа доимо дарҳол талаб қилинади. Шунинг учун Питарчни ҳозирнинг ўзида асосий ечим деб ҳисоблаш эрта. Бироқ у жамоа учун фойдали захира варианти бўлиб, вақт ўтиши билан ҳақиқий лидерга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Киритилди: 24.03.2026 23:31. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.