Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба

Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббий масаласида Юрген Клопп билан принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Football365 нашри хабар бермоқда.

Германиялик мутахассис ҳозирда “Red Bull” компаниясида футбол бўлими раҳбари сифатида ишламоқда ва ҳаётидан мамнунлигини таъкидлаб келмоқда. Бироқ Мадридда январь ойида Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнини эгаллаган Альваро Арбелоа ишончни оқлай олмаётгани “қироллик клуби”ни Клопп варианти устида жиддий ишлашга мажбур қилди.

Испаниялик журналист Анхел Торкемаданинг сўзларига кўра, Клопп ва Флорентино Переснинг яқин маслаҳатчиси Анас Лаграри ўртасида оғзаки келишув имзоланган. Аммо немис мутахассиси клуб бошқарувига келиш учун бир қатор қатъий талабларни қўймоқда:

Таркибни кучайтириш: Клопп жамоага икки нафар тажрибали ҳимоячи, икки нафар ярим ҳимоячи ва ҳужумчи Эрлинг Ҳоландни олиб келишни талаб қилган.

Тўлиқ назорат: “Боруссия Д” ва “Ливерпуль”да бўлгани каби, Клопп майдондан ташқаридаги ишларда ҳам (трансферлар, ички сиёсат) тўлиқ эркинлик ва масъулият сўраган.

“У "Реал"нинг таклифини қабул қилишга тайёр, аммо агар унга тўлиқ эркинлик берилмаса, у бошқа лойиҳаларни кўриб чиқади”, дейилади хабарда.

Яқинда Питер Краучнинг подкастида мураббийликка қайтиш ҳақидаги саволга Клопп шундай жавоб берди:

“Ҳозирча ҳеч нарса йўқ. Мен ўз ишимни яхши кўраман, банд одамман. Оилам ва таътил билан вақт ўтказишдан завқланяпман. Ҳозирча мураббийликни соғинганим йўқ”.

Шунга қарамай, Испания матбуоти томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон якуний босқичга кирганини таъкидламоқда.

Маълумот учун, Юрген Клопп 2024/25-йилги мавсум якунида чарчоқ сабабли “Ливерпуль”ни тарк этган эди. У клубда саккиз мавсум давомида бешта йирик соврин, жумладан, Чемпионлар Лигаси ва Премьер Лигада зафар қучди.

Киритилди: 13.04.2026 18:46. Ўқилди: 7021 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.04.2026. Ла-лига. 31-тур.
00:00
Реал Мадрид
1-1
Жирона

Навбатдаги учрашув

15.04.2026. ЕЧЛ. Чорак финал.
23:59
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик