Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе атрофида янги миш-мишлар: “Реал”даги вазият кескинлашмоқда

Испания матбуотида Килиан Мбаппе атрофида навбатдаги шов-шувли хабарлар пайдо бўлди. Айрим манбалар футболчининг сўнгги жароҳатини “Реал Мадрид”дан вақтинча узоқлашиш сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

2029 йилгача амал қилувчи шартномага эга ҳужумчи “Бетис”га қарши учрашувда тиззасидаги оғриқ сабаб ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда майдонни тарк этган. Унинг алмаштирилишидан сўнг мадридликлар гол ўтказиб юбориб, дуранг қайд этди ва бу натижа чемпионлик пойгасидаги имкониятларни деярли нолга туширди. Ўйинда Эктор Белерин томонидан киритилган гол олдидан Ферлан Мендига нисбатан қўполлик бўлгани муҳокама қилинмоқда. Мазкур эпизод бош мураббий Альваро Арбелоанинг норозилигига сабаб бўлган, Антонио Рюдигернинг хатоси эса вазиятни янада мураккаблаштирган.

Учрашувдан кейин мухлислар норози кайфиятини яширмади. Қайд этилишича, мухлислар Мбаппенинг жароҳат сабаб майдонни тарк этганига шубҳа билан қарашган ва унинг ўйинга тўлиқ тайёр эмаслигини таъкидлашган.

Marca нашри эса вазиятни янада кескин талқин қилиб, биринчи саҳифада “Мбаппенинг сабр-косаси тўлди” сарлавҳасини чиқарди. Манбага кўра, бунга ЖЧ олдидан такрорланаётган жароҳатлар ҳамда кийиниш хонасидаги ноаниқ вазиятлар сабаб бўлмоқда. Шунингдек, футболчининг жамоадошлари билан муносабатлари ёмонлашаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тилга олинмоқда.

Ички муҳитга доир маълумотларда Мбаппенинг Жуд Беллингем билан бир неча бор келишмовчиликка боргани, шунингдек, унинг бош мураббий Альваро Арбелоага нисбатан муносабати ҳам ижобий эмаслиги айтилади. Бундан ташқари, футболчи клубда Винисиус Жуниорга кўпроқ устунлик берилаётганидан норози экани таъкидланмоқда.

Ҳозирда Винисиус амалдаги шартномасини узайтиришга яқин. Аввалроқ музокаралар маош масаласи ва мураббийлар билан боғлиқ келишмовчиликлар туфайли тўхтаб қолаётган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, бразилиялик футболчи энг юқори маош талаби бўйича позициясини юмшатиб, бу борада етакчиликни Мбаппега қолдиришга тайёр.

Мавсум якунлари ҳам клуб ичидаги вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Альваро Арбелоа жамоани совринсиз якунласа, унинг истеъфоси эҳтимоли юқори. Бу эса Мбаппе учун ижобий ўзгариш сифатида кўрилмоқда.

Мураббийликка эҳтимолий номзодлар қаторида Дидье Дешам тилга олинмоқда. У ва Мбаппе ўртасида Франция терма жамоасидаги ҳамкорликдан шаклланган ижобий муносабатлар мавжуд.

Киритилди: 26.04.2026 17:23. Ўқилди: 5241 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.04.2026. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Бетис
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик