Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Арбелоа: «Винисиусни Мбаппе билан солиштиришни истамайман»

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионатининг 34-турида «Эспаньол»га қарши ўйиндан (2:0) сўнг Винисиус Жуниорни Килиан Мбаппе билан таққослаш масаласига муносабат билдирди. Ушбу учрашувда бразилиялик вингер дубль қайд этди, франциялик ҳужумчи эса жароҳати сабаб ўйинда иштирок этмади.

Мураббийга Винисиус Мбаппега нисбатан жамоавийроқ ўйинчи экани ҳақида савол берилди.

— Йўқ. Аниқроғи, мен футболчиларни солиштиришни истамайман. Бизга барча ўйинчилар керак. Илк кунданоқ айтганман: ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ҳамманинг ҳиссаси ва иштироки талаб этилади. Рақиблар биздан кўпроқ югуришини кўрсам, бу мени хавотирга солади.

Бу фақат тўпсиз ўйинга тааллуқли эмас — тўп билан ҳаракатда ҳам шундай. Кўпроқ ҳаракат, кўпроқ очилиш, тўпсиз югуришлар керак. Баъзан узатма олиш учун ўн марта югуришга тўғри келади.

Барча футболчилар прессингда, ҳимояда ва ҳужумда фаол бўлиши шарт. Замонавий футболда фақат истеъдод етарли эмас — агар сен мукаммал, мағлуб этиш қийин бўлган жамоа бўлмоқчи бўласан.

Менга ўйинчиларнинг шуни англаши ёқади: ўйинда фаол иштирок этиш — бу шунчаки муҳим жиҳат эмас, балки «Реал» қадриятларининг бир қисми. «Реал Мадрид» тарихи ҳақида гапирганда, бу шунчаки олифта футболчилардан ташкил топган жамоа эмас, бу терга ботган, лойга беланган, куч ва фидойилик билан ўйинни якунлайдиган жамоа. Айнан шу нарса бизни жаҳоннинг энг яхши клубига айлантиради, — деди Арбелоа.

Маълумот учун, жорий мавсумда Килиан Мбаппе барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 41 та гол ва 6 та ассист қайд этган. Винисиус Жуниор эса 50 та ўйинда 21 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 04.05.2026 06:17. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2026. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Эспаньол
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

11.05.2026. Ла-лига. 35-тур.
00:00
Барселона
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик