Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид” юлдузларининг трансфер қиймати 70 миллион еврога камайди

Transfermarkt портали Испания Ла Лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади. Янгиланган маълумотларга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби етакчиларидан уч нафари — Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Федерико Вальверденинг трансфер баҳоси сезиларли даражада камайган.

Қайд этилишича, ушбу футболчиларнинг умумий трансфер қиймати 70 миллион еврога пасайган.

Энг катта йўқотиш уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальвердеда кузатилди. 27 ёшли футболчининг нархи 30 миллион еврога тушиб, айни пайтда 90 миллион евро этиб белгиланган.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфер қиймати эса 20 миллион еврога камайди. Натижада 27 ёшли футболчининг баҳоси 180 миллион еврони ташкил қилмоқда. Шунга қарамай, Мбаппе ҳануз дунёнинг энг қиммат футболчилари қаторидан жой олган.

Шунингдек, бразилиялик вингер Винисиус Жуниор ҳам нархи пасайган футболчилар сафидан ўрин олди. 25 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 10 миллион еврога камайиб, ҳозирда 140 миллион еврога тенг. Бундан ташқари, англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ҳам 10 миллион еврога арзонлаган.



Мутахассислар фикрича, “Реал Мадрид” етакчиларининг трансфер қиймати пасайишига жамоанинг ўтган мавсумдаги натижалари ҳамда футболчиларнинг индивидуал кўрсаткичлари таъсир кўрсатган.

Маълумот учун, якунланган мавсум “қироллик клуби” учун омадсиз кечди. Жамоа Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади, УЕФА Чемпионлар Лигаси билан чорак финал босқичида хайрлашди. Шунингдек, Испания Кубогида ҳам кутилган натижани қайд эта олмади.

Бироқ футболчиларнинг умумий трансфер қиймати бўйича “Реал Мадрид” Ла Лигада етакчилик қилмоқда. “Қироллик клуби” футболчиларининг бозор нархи 1,22 миллиард еврога баҳоланган. Кейинги ўринларда “Барселона” (1,16 млрд евро) ва “Атлетико Мадрид” (577 млн евро) жамоалари қайд этилган.

Киритилди: 06.06.2026 11:47. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-2
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик