Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лопетеги «Реал»дан бўшатилганини ёдга олди

«Реал» собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятидаги энг оғриқли воқеалардан бири — 2018 йилда «қироллик клуби»дан истеъфога чиқарилгани ҳақида тўхталиб ўтди. Бу воқеа у тайинланганидан бир неча ой ўтиб содир бўлган эди.

«Бошланиши осон бўлмаганди: кўплаб футболчилар Жаҳон чемпионатидан сўнг жамоа ихтиёрига кечикиб қайтишди. Бундан ташқари, ўша йили Криштиану Роналду жамоани тарк этганди. Шунга қарамай, биз мавсумни яхши бошладик. Менда кийиниш хонасининг ишончи бор эди ва биз янги жамоа тузиб, тўғри йўналишда кетаётган эдик», — дея мутахассиснинг сўзларини El Mundo нашри келтиради.

Бироқ бир қатор муваффақиятсиз ўйинлар вазиятни тез фурсатда ўзгартириб юборган: «Кейин шундай икки ҳафталик давр бўлдики, унда панд бериши мумкин бўлган барча нарса панд берди. Футбол шунақа. Москвадаги автогол, Исконинг аппендицит бўлиши... Биз "Барселона"дан 7 очкога ортда қолдик ва шундан сўнг мен жамоани тарк этдим».

Лопетегининг таъкидлашича, у кетганидан кейинги натижалар клубда анча чуқурроқ муаммолар борлигини исботлаган: «Кейинчалик Жаҳон чемпионатининг таъсири сезила бошлади. Масалан, Модрич жуда чарчаган ҳолда қайтганди. Жамоа ортда қолиб кетди, якунда эса мавсум бундан ҳам ёмонроқ тугади — очколар фарқи янада катталашди ва Чемпионлар лигасида "Аякс"дан мағлубият қабул қилиб олинди».

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги ҳозирги вақтда Қатар терма жамоасини бошқармоқда ва жамоани ЖЧ-2026 турнирига бошлаб келди.

Киритилди: 13.06.2026 18:12. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-2
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик