Реал Мадрид

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Моуриньо Артетанинг сўзлари мисолида «Реал»да нималар бўлмаслиги кераклигини тушунтирди

Моуриньо Артетанинг сўзлари мисолида «Реал»да нималар бўлмаслиги кераклигини тушунтирди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «қаймоқранглилар» каби даражадаги жамоа бир неча йил давомида юқори натижаларга эриша олмасликка ҳаққи йўқ, деб ҳисоблайди.

«Майдонда самарали иш кам бўлса, ҳар бир тафсилотни таҳлил қилиш учун кўпроқ вақтингиз бўлади. Дастлабки даврда биз кўплаб яхши жиҳатларни ва нималарни яхшилаш кераклигини аниқладик. Аммо бу ҳамма нарсани тубдан ўзгартиришимиз кераклигини англатмайди. Бунинг учун меҳнат ва вақт зарур.

Кеча «Реал»да бўлмаслиги керак бўлган бир қизиқ ҳолат ҳақида ўқидим. Микель Артета «Арсенал» билан шартномасини узайтирди. У бу жамоада тўрт-беш йилдан бери ишламоқда ва ҳали ҳаммаси энди бошланаётганини, олдинда кўп иш турганини айтди.

«Реал» сўнгги мавсумларда мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Бошқа клублар учун одатий бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар бу ерда одатий ҳисобланмайди. «Реал» шу қадар кўп совринлар қўлга киритганки, бу ерда барча нарсага бошқача мезонлар билан қаралади. Бизга янада яхшиланиш учун вақт керак.

Мураббий сифатида «Атлетико»га қарши ўйинда мағлуб бўлганимизни тан олишдан уялмайман. Чунки ўша баҳсда 11 нафар футболчи 9 нафар рақибга қарши ўйнаши керак эди. Бу ҳақиқат, аммо мен бу масалага берилиб кетолмайман. Назоратимизда бўлган жиҳатларни яхшилаш йўлларини излашим керак. Эртага айрим камчиликларни бартараф этиш ва ўйинимизни яхшилаш учун тегишли ўзгаришларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз», — дея Моуриньюнинг сўзларини «Реал» клуби расмий сайти келтирмоқда.

Манба: championat.com

Киритилди: 10.10.2026 08:40. Ўқилди: 1137 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Валенсия
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
01:00
Реал Мадрид
—
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик