Реал Мадрид

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал"да Бернарду Силва билан боғлиқ муаммо юзага келди

"Реал"да Бернарду Силва билан боғлиқ муаммо юзага келди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимояси учун энг мақбул футболчилар уйғунлигини топишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Ёзда клуб сафига қўшилган Бернарду Силва эса ҳозирча ундан кутилган натижани кўрсата олмаяпти.

Испаниянинг MARCA нашри хабар беришича, португалиялик мутахассис "Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси жамоанинг ижодкорлик ва тўп назорати билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бера олишига ишонмоқда.

Моуриньо ҳозиргача ярим ҳимояда Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде жуфтлигига кўпроқ ишонч билдириб келди. Ҳар икки футболчи жисмоний кучи ва тўпни рақибдан олиб қўйиш маҳорати билан ажралиб туради. Бироқ уларнинг бу устунликлари ҳар доим ҳам ҳужумларни равон ва самарали ташкил этишга хизмат қилмаяпти.

Бернарду Силва ёзги трансферлар ойнасида "Атлетико" билан кечган рақобатда "Реал"ни танлаган эди. Шунга қарамай, португалиялик футболчининг майдонда ўтказаётган вақти тобора камайиб бормоқда.

32 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги марта 12 сентябрь куни "Райо Вальекано"га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган. Шундан кейин у фақат бир марта захирадан ўйинга қўшилиб, қисқа вақт ҳаракат қилган.

Бернарду Силва "Реал"нинг ҳужумкор ўйинига янги ғоялар олиб кириши ва Моуриньо учун ярим ҳимояда муқобил вариантга айланиши мумкин.

Мадридликлар чоршанба куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Италиянинг "Рома" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув олдидан Моуриньонинг ярим ҳимояда қандай танлов қилиши эътибор марказида турибди.

Киритилди: 13.10.2026 12:26. Ўқилди: 4436 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Валенсия
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
01:00
Реал Мадрид
—
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик