Реал Мадрид

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тебас «Реал» телеканали ва Геббельс тарғибот усуллари ҳақидаги гаплари учун жазоланиши мумкинлигига муносабат билдирди

Тебас «Реал» телеканали ва Геббельс тарғибот усуллари ҳақидаги гаплари учун жазоланиши мумкинлигига муносабат билдирди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания Олий спорт кенгаши (CSD) уни Мадриднинг «Реал» клуби телеканали фаолиятини нацистлар Германиясида қўлланилган тарғибот усуллари билан таққослагани учун жазолаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Олий спорт кенгаши (CSD) менинг баёнотларим сабабли ўз ташаббуси билан чора кўриш имкониятини ўрганаётгани ҳақидаги хабарга ишона олмаяпман. Агар бу тасдиқланса, текширув мен ёзган гапларни ўқиш ва улардан олдинги айрим воқеаларни ўрганишдан бошланади, деб умид қиламан.

Мен қуйидагиларни айтган эдим:

“Бу усул нацистлар Германиясининг тарғибот вазири Геббельс қўллаган тарғибот механизмларини эслатади: фикрни мунтазам такрорлаш, душман образини яратиш ва фактларни муайян қарашларга мослаштириш. Менинг таққослашим айнан шу тарғибот усулларига тааллуқли, мафкурага эмас ва, албатта, «Реал» мухлисларига ҳам эмас”.

Мен айтган гаплар шу эди. Бу — таққослаш доираси аниқ чекланган ҳолда, айрим ахборот тарқатиш усулларига нисбатан билдирилган танқид. Унга қўшилмаслик, ҳатто қатъий равишда қарши чиқиш мумкин. Аммо мумкин бўлмаган ишни қилиш — яъни менинг изоҳимни олиб ташлаш ва менга очиқчасига рад этган мафкуравий ўхшатишни нисбат бериш мумкин эмас.

Энди аввалги воқеаларга қайтайлик.

2026 йил 12 май куни Флорентино Перес «Реал»даги сайловларни эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманида шундай деган эди: “Мен 14 та чемпионликни қўлга киритишим мумкин эди, аммо қолганларини мендан тортиб олишди”. «Негрейра иши» ҳақида гапирар экан, у яна: “Буларнинг барчаси ўша ҳакамлар”, — деб қўшимча қилган.

Бу гаплар «Реал»нинг расмий сайтида эълон қилинган. Аноним манбаларга мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ.

Гап чемпионатлардаги натижаларни ўғирлик билан изоҳлаш ва ҳозирги ҳакамларга нисбатан шубҳа уйғотиш ҳақида кетмоқда. Мусобақанинг яхлитлиги ва нуфузини ҳимоя қилиши керак бўлганлар бундай ҳолатга қандай баҳо бериши лозим?

Ҳакамлар бу гапларни қоралади. 21 сентябрь куни эса AS нашри текширувни олиб борган масъул федерациядаги интизомий ишни ёпишни таклиф қилгани ҳақида хабар берди. Бунга сўз эркинлиги асос қилиб кўрсатилган.

Демак, савол аниқ: турли баёнотларни баҳолашда қандай мезон қўлланилмоқда?

Чемпионлик ундан тортиб олинганини даъво қилиш сўз эркинлиги доирасида баҳоланади-ю, тарғибот усулларини танқид қилиш, бунда мафкуралар таққосланмаётгани ва мухлисларга ишора қилинмаётгани очиқ-ойдин айтилган бўлса ҳам, ўз ташаббуси билан чора кўришга асос бўладими?

Тартиб-қоидалар ва жавобгарлик турлича бўлиши мумкин. Аммо ташкилотлар ўз қарорларида изчилликни сақлаши шарт.

Мен аслида нима ёзганимни ўқишсин, қандай мезонлар қўлланилишини тушунтиришсин ва уларни барчага бирдек татбиқ этишсин. Сўз эркинлиги гапираётган одамнинг фамилиясига боғлиқ бўлмаслиги керак», — деб ёзди Тебас X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Манба: championat.com

Киритилди: 17.10.2026 07:42. Ўқилди: 1011 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Валенсия
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
01:00
Реал Мадрид
—
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик