Реал Мадрид

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тебас «Реал»нинг истеъфо талабига жавоб берди: «Улар миллий чемпионатни йўқ қилишга интилмоқда»

Тебас «Реал»нинг истеъфо талабига жавоб берди: «Улар миллий чемпионатни йўқ қилишга интилмоқда»

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти уни зудлик билан лавозимидан кетишга чақирган расмий баёнотига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги можарога Тебаснинг яқинда билдирган фикрлари сабаб бўлди. Ла Лига раҳбари «Реал» клубининг расмий телеканали — Real Madrid TV таҳрир сиёсати ва фаолиятини нацистлар Германиясининг маориф вазири Йозеф Геббельснинг тарғибот усуллари билан омма олдида таққослаган эди. Бу эса Мадридда норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

«Сўнгги 13 йил давомида “Реал” раҳбарияти неча марта менинг истеъфомни талаб қилгани ёки обрўйимни тўкишга уринганини санашни ҳам унутиб қўйдим. Улар ҳар қандай воситадан фойдаланишди: Спорт бўйича олий кенгашга (CSD) тўғридан-тўғри ёки воситачилар орқали чексиз шикоятлар, шунингдек, жиноий даъволар. Мадридликларнинг бугунги баёноти ҳам ана шу занжирнинг навбатдаги бўғини, холос. Эътиборлиси, улар ҳанузгача энг муҳим саволларга жавоб беришмаяпти», — деб ёзди Тебас ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

«Мадридда бетарафлик ва мустақиллик тушунчаларини чалкаштириб юборишмоқда. Менинг лавозимим мустақил бўлишни талаб қилади, аммо бу адолатсизликка нисбатан сусткашлик қилиш ёки “Реал” телеканали ва унинг тарафдорлари томонидан чемпионатимизга қарши уюштирилаётган узлуксиз, номутаносиб ва очиқдан-очиқ ҳақоратомуз ҳужумларга жим қараб туришим кераклигини англатмайди», — дея қўшимча қилди Ла Лига раҳбари.

Тебас, шунингдек, Ла Лига раҳбарияти шов-шувли «Негрейра иши» бўйича дастлабки кунларданоқ фаол ҳаракат қилгани ва Испанияда ҳакамлик тизимини ислоҳ қилиш борасида сезиларли натижаларга эришганини алоҳида таъкидлади.

«Бу вазиятдан чиқарадиган хулосам аниқ: улар миллий чемпионатни йўқ қилишга интилмоқда. Бу — улар Суперлига лойиҳаси орқали ҳозиргача амалга ошира олмаган ишларидир», — дея хулоса қилди Ла Лига президенти Хавьер Тебас.

Манба: football.kulichki.net

Киритилди: 17.10.2026 09:09. Ўқилди: 1113 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Валенсия
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
01:00
Реал Мадрид
—
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик