Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Денис Черишев: "Реал"га қайтиш ҳақида ўйлашни истамайман"

«Вильярреал» ярим ҳимоячиси Денис Черишев ўзининг кинога бўлган қизиқишлари, «Реал»га қайтиши мумкинлиги ва отаси билан ўрталаридаги алоқалар ҳақида  гапириб ўтди.

-  «Хақиқий йигитлар» сериалини кузатиб борасизми?

-  Албатта, Россия сериаллари менга ёқади.

- Сиз ҳам ўзингизни ҳақиқий йигитлар қаторига қўшасизми?

- Ҳа, тўғрироғи, қўшсам хато қилмайман, деб ўйлайман (кулади). Мен бу жамоада ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилмоқдаман.

- Шартнома шартларига мувофиқ келаси ёзда «Реал»га қайтиш лозим...

- Ҳозирча бу ҳақда ўйлашни истамайман. Жуда ҳам эрта. «Вильяреал» билан тузилган шартномам 30-июнгача давом этади. Жорий мавсумда жамоа билан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчиман. Ўтган мавсумда жароҳатим туфайли майдонда кам кўриндим, бу мавсумда асосий таркибдан мунтазам жой олмоқдаман. Мураббийлар шунчалик ишонч билдиришгани учун раҳмат. Келажагим нима бўлишини эса билмайман. Хуллас, ҳозирча бу мени қизиқтираётгани йўқ.

- Анчелотти ёки унинг ёрдамчилари сизга қўнғироқ қилишдими?

- Йўқ, «Реал» жамоасидан ҳеч ким мен билан боғланмади. Биласизми, мен айни пайтда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайман. «Реал» асосий таркибидан жой олиш эса жуда мушкул. Мадридда, айниқса, менинг позициямдаги футболчилар тўлиб ётибди. Мен бугунги кун билан яшамоқчиман. Янги йил муносабати билан бир неча кунлик таътилга чиқдик. 3 январь куни «Эльче»га қарши майдонга тушамиз ва шу учрашувдан сўнг «Реал»га қайтиш фикрини ўйлаб кўраман.

- Кўп вақтдан буён ҳеч бир россиялик футболчига бунчалик кўп илиқ муносабат билдирилмаган эди. Бу сизга ёқадими? Кимнинг фикри сиз учун ёқимли ва муҳимроқ?

- Бундай эътирофларга ҳушёрлик билан ёндошаман. Яъни мақтов дарҳол танқидга ўзгариб кетиши мумкин. Бир ўйинда ёмон ўйнаб қўйдингми, тамом: Черишев чарчаган, Черишев кучсиз. Умуман олганда мен учун энг муҳим танқидчи бу отам бўлади. У мени мақтамайди. Ҳар бир ўйиндан сўнг отам билан майдондаги ҳаракатларимни кўриб чиқамиз. У менга камчиликларимни айтиб беради. Шундан сўнг уларни бартараф этишга ҳаракат қиламан.

- Отангиз билан нега уришиб қолдингиз?

- Бу иккимизни орамиздаги можаро бўла қолсин... Ҳар бир футболчи танбеҳ эшитади. Ҳатто у «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчи бўлса ҳам. 

- Криштианудан бу мавсум ўзиб кета оласизми?

- Роналдунинг ҳисобида ҳозиргача 25 гол бор. Ундан ўзиб кетиш мушкул.

- Аммо голли узатмалар бўйича Криштиануга етиб олдингиз. Сизнингча, бу яхши кўрсаткич эмасми?

- Мен учун энг асосийси -   «Вильяреал» ва биз примерода 30 очко билан 5 ўринда боряпмиз. Ҳозирча жамоамизда нурли истиқбол кўзга ташланмоқда. Албатта, буларнинг ҳаммаси ёқимли. Лекин мен учун шахсий кўрсаткичларим ошишидан кўра, «Вильярреал»нинг муваффақиятлари муҳимроқ. Агар узатмаларим сони ошса-ю, аммо жамоам ғалаба қозонмаса, бундай узатманинг боридан йўғи яхши.

Айтганча...

Бу мавсумда Черишев «сариқ сув ости кемаси» таркибида 21та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 бор аниқ нишонга олди ва 10 та голга асиссентлик қилди. Ҳозирча Испания чемпионатида Черишев энг яхши асиссент бўлиб турибди. Денисдан кейинги ўринларда бораётган Криштиану Роналду ва «Атлетико» ярим ҳимоячиси Кокеларнинг ҳисобида  8тадан голли узатмалар мавжуд...

Акмал Эшонхўжаев тайёрлади.

Киритилди: 03.01.2015 19:04. Ўқилди: 6541 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.