Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» янги йилни мағлубият билан бошлади

"Реал"нинг 22 учрашувдан иборат ғалабали сериясига нуқта қўйилди. Жаҳон рекорди янгиланмайдиган бўлди. "Валенсия" рақибни "Месталья"да "ҳурмат йўлакчаси" билан кутиб олдию, мағлубият "совға"си билан чиқариб юборди.

Анчелотти шогирдлари икки ҳафталик танаффусдан кейин юқори формага чиқа олишмади, ўйин ритмига киришиб кета олишмади. Бунинг учун "Мадрид"га 1-2та "навбатчи" жамоалар керак эди. Аммо бахтга қарши янги йилнинг илк ўйинида "Валенсия" кутиб турганди.

"Кўршапалаклар" ўйиннинг илк дақиқалариданоқ олдинга ташланишди ва мадридликлар дарвозаси томон босим ўтказишди. Натижада Анчелотти жамоаси ўз ўйинини топиб олишга қийналди. Ўйиннинг 14-дақиқасида уларнинг жонига ўнг қанотда белгиланган жарима зарбаси ва унинг натижасида қўлга киритилган пенальти оро кирди. Роналду 11 метрли жарима тўпидан ўзининг Ла лигадаги 26-голини киритди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб, Роналду ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон майдончасидаги Роналдуга узатди. Криштиану дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўткир бурчак остида дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади! Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Касильяс ўз жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Андре Гомес 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп "Реал" ҳимоячисидан ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Алкасер эгаллади, Касильяснинг югуриб келаётганини кўрган Пако ўнг қанотда очиқ турган Негредога пас бермоқчи бўлди. Бироқ Икер оёғи билан тўпни қайтарди ва эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимга "Валенсия" янада важоҳатлироқ чиқди ва 20 дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Бўлим бошидаёқ Андре Гомес томонидан йўлланган зарбага бирозгина аниқлик етишмади. Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб тенглашди. Жарима майдончасининг ўнг бурчагида тўпни қабул қилган Барраган 16 метрлардан кучли зарба берди. Тўп Пепега тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди.

"Валенсия" футболчиларининг қўпол ва қалтис хатоси эвазига маридиклар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Майдон марказида белгиланган жарима зарбасини мезбон футболчиси ярим метр нарига тепиб қўйди. Тўпга мезбонлардан ҳеч ким ҳаракат қилмади. Бензема тўпни дарҳол олдинга узатди ва Бэйл дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Ортдан келаётган ҳимоячи тўпга оёқ чўзиб, унга ета олмади, аммо Бэйлнинг зарба беришига халал берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. 65-дақиқада эса бурчак тўпидан кейин Отаменди бош билан дарвозани ишғол қилди ва "Валенсия"ни олдинга олиб чиқди.

Ушбу голдан кейин ташаббус аста-секин "Қироллик клуби" томонига ўта бошлади ва улар сўнгги 15 дақиқада чинакам "штурм"ни юзага келтиришди. Роналду, Рамос, Иско, Марсело томонидан йўлланган зарбаларга аниқлик етишмади ёки дарвозабон ва ҳимоячилар яхши ўйнашди.

"Реал Мадрид" ғалабалар серияси бўйича жаҳон рекордини ўрната олмайдиган бўлди. Ушбу мағлубиятдан кейин "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги 1 очколик фарқ сақланиб қолди ("Реал"нинг "Севилья"га қарши қолдирилган ўйини бор). Каталонияликлар бугун ғалаба қозониб, 1-ўринга чиқиб олиш имкониятига эгалар. "Реал Сосьедад"га қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ўйин сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади. Ўтказиб юборманг.

Испания Ла лигаси
"ВАЛЕНСИЯ" – "РЕАЛ МАДРИД" - 2:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 14, пенальти Роналду, 1:1 – 52 Барраган, 2:1 – 65 Отаменди.
Валенсия – Алвес, Барраган (Фегули, 73), Мустафи, Отаменди, Орбан, Перес, Парехо, Гомеш, Пьятти (Гайя, 23), Негредо (Родриго, 80), Алькасер.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Иско, Хамес (Хедира, 71), Бэйл (Хесе, 71), Кроос, Бензема (Эрнандес, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (15), Гайя (23), Перес (29), Мустафи (33), Иско (39), Алькасер (42), Парехо (43), Орбан (59), Карвахаль (63).

Киритилди: 04.01.2015 23:19. Ўқилди: 7036 марта. Фикрлар: 50 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.