Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Серхио Рамос «Реал» клубидан нега норози бўляпти?

Испания футболида «Реал»нинг устунларидан бири бўлган жамоанинг 28 ёшли экс-сардори Серхио Рамосни клуб ўз сафида олиб қола олмаслиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Клуб томонидан тарқатилаётган хабарлар ҳам бу ҳолатни тасдиқлаётгани ажабланарли ҳол.

Бундан саккиз ой олдин мадридликлар сафида ўнинчи мавсумни ўтказаётган марказий ҳимоячи ОАВ ва мухлислар томонидан чемпионлар Лигаси совринини ўнинчи бор қўлга киритишда асосий қаҳрамонлардан бири сифатида тилга олинаётган эди. Турнир давомида на 17 гол киритган Криштиану Роналду, на тўхтатиб бўлмайдиган голларни ушлаб қоладиган Касильяс, на футбол майдони спринтери Бейл эмас, балки ҳимоячи Рамос “Атлетико”га қарши финал ўйининг қўшиб берилган вақтида “Реал”га ғалаба нашидасини тақдим этгани ёдингизда бўлса керак.

Бир ой олдин Рамосга клублар ўртасида жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси соврини ҳам берилганди. Тўғрисини айтиш лозим, ўша турнирда Криштиану заҳира ўриндиғида эмас, балки майдонда тўп сурди. Лекин, кўриниб турган ўйин сифати бўйича совринни Рамос қўлга киритгани барчани қониқтиргани ҳам бор гап.

Серхио сардорлик боғичини тақишга кўникиб қолган. Агар, Касильяс ўйинга тушмаса жамоани ўз-ўзидан севильялик бошқаради. Бироқ, бир ҳафта олдин ўтказилган “Атлетико”га қарши учрашув Рамосга оғир келди. Балки, ўша куни омад келмагандир ёки чарчоқ ўз сўзини айтгандир (22та ўйинда ғалаба қозониш осон ишми? Ахир, “Реал” юлдузлари ҳам темирдан эмас). Уларнинг барчаси функционал вазифасини бажара олмадилар, аммо жамоанинг Испания Кубогидан чиқиб кетишига Рамос айбдор бўлиб қолди.

Сабаби, у қутқариб қола олмади ва фақат бир бора гол киритди, холос (умуман олганда бир сабабни олиб ташлаш лозим, гол киритиш Серхио учун хобби, унинг иши ҳимоя).

Бу ҳолатдан ранжиган клуб президентининг аччиқ гаплари спорт нашрлари биринчи саҳифаларини эгаллади. Аслида, Флорентино Перес асосий айбдорларни қўли билан кўрсатгани ҳам йўқ, лекин, “Реал”да уни сўзсиз тушунадилар. Унинг нутқ оҳанги, юзидаги мимикасига қараб, клуб бошлиғининг кимдан норози эканлигини бехато билса бўлади. Айниқса, режалаштирилган ҳужжатларни тўхтаб қолишида бу яққол акс этади.

Рамос — маош олиш миқдори бўйича жамоада тўртинчи ўринда. Ундан олдинда — Роналду (йилига 17 миллион евро), Бейл (11 млн), Касильяс (6 млн). Испан телеканали бўлган Deportes Cuatroда берилган маълумотларга кўра, Серхио иккита янги футболчи Хамес Родригес ва Тони Кросс билан бир хил — 5 миллион евро олади. Майдондаги самара ва ишқибозлар орасидаги обрў бўйича охиридаги икки футболчи унга тенг кела олмаслиги аниқ. Касильяс ҳақида эса гап бўлиши мумкин эмас.

Рамос ўзи намойиш этаётган футбол ва тажриба билан маошини кўпайтиришларига умид қилса бўлади. Ҳеч ким унга бу борада эътироз билдирмагани ҳам, бор гап. Ҳатто, бундан бир ой олдин Перес ҳам шу фикрни билдирган эди.

Лекин, тарқатилган хабарларга кўра Перес ҳимоячига Серхоснинг диди бўйича жуда кам миқдордаги қўшимча маош ва шартномани узайтиришни таклиф қилган. Агар гап, бошқа ўйинчи ҳақида кетганида шов-шув бўлмас эди.

Серхио – ўз маошига йилига икки миллион қўшилишини жуда оз деб билиб, клубдан норози бўлмоқда. Уни Ильярраменди учун тўланган ўттиз миллионни ҳавога учгани, Бэйлга сарфланган юз миллиони ўзини оқламагани қизиқтирмаяпти.

Умуман олганда, Рамосни ҳоҳлаганча айблашимиз мумкин, бироқ уни ишқибозлар яхши кўради ва унга бўлган талаб ҳам етарли даражада. Воқеалар қандай ривож топишини эса, вақт кўрсатади.

Элмурод ЭРМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 29.01.2015 01:52. Ўқилди: 10676 марта. Фикрлар: 12 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

16.09.2025. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
-:-
Марсель

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.