Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хамес Родригес: “Мадрид ҳаётига кўникиб кетдим”

“Реал”нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес қисқа вақт ичида жамоанинг етакчисига айланди. Унинг клубга келиши натижасида, мадридликларнинг марказий ярим ҳимояси янада қудратли кўриниш олди. Боз устига Родригес жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланди. ОАВ ходимлари айни пайтда жамоага жароҳати сабабли ёрдам бера олмаётган футболчи билан турли саволлар билан мурожаат қилишди.

- Хамес, испан тилини ўрганиш жараёнида қийинчилик йўқми?
- Йўқ. Илгари Португалияда ўйнаганимда испан тилини анча ўрганиб олгандим. Испан ва португал тиллари бир-бирига анча яқинлиги боис, бу борада менга қийинчилик бўлмаганди. Ҳозирда тилни анча ўзлаштириб олганимдан мамнунман. 

- Мадриддаги ҳаёт қандай? 
- Ҳаммаси рисоладагидек. Шаҳар ҳаётига анча кўникиб қолдим. Масалан, об-ҳаво борасида умуман қийинчилик бўлгани йўқ. Испанияда ҳаёт анча сокин ва бу менга манзур бўлмоқда. Оилам билан яхши хордиқ чиқаришимга учун барча қулайликлар яратилган. 

- Шаҳарга тез-тез чиқиб турасизми?
- Албатта, чиқиб тураман. Оила аъзоларим билан тез-тез шаҳарнинг диққатна сазовор жойларини томоша қилишга одатланганман. Кўчада мени таниганлар билан мароқ билан суҳбатлашишни ҳам канда қилмайман. 

- Мухлислар орасида Сизни нафсониятингизга тегадиганлари ҳам топиладими?
- Топилади. Лекин доимо улар билан тортишмасликка ва имкон қадар ўзаро муносабатни яхши қиламан. Бошқаларни олдида ёмон фикрга борадиган инсон бўлиб қолишни ёқтирмайман.

- Жамоада техника борасида Сизни ким энг кўп ҳайратлантиради?
- Бир кишини танлаб кўрсатиш қийин. Ҳамманинг ўзига яраша техникаси бор. Жамоамизда дунёнинг энг кучли ижрочилари тўпланишган. Шу боисдан бирортасини алоҳида кўрсатмоқчимасман. Савияли ўйин намойиш этишни ҳаммага истайди. 

- Криштиану Роналдудан миннатдор эканлигингизни доимо таъкидлайсиз. 
- Чиндан ҳам бу футболчи билан “Реал”га келган биринчи кунимдан бери яхши муносабатда бўлиб келаман. У мени жамоа муҳитига мослашиб олишимга кўп ёрдам қилди. Қолаверса, машғулотлар вақтида ҳам менга анча ёрдам беради. 

- Ростини айтинг, “Реал”да рақобат қандай? 
- Жуда оғир. Машғулотларда ҳар бири юлдуз бўлган футболчи билан биргаликда иштирок этасиз. Ҳаммасидан турлича фикрлар қабул қиласиз. Баъзиларини кўрсатаётган техникасини кўриб, ҳайратингиз ошади. Асосий таркибга кириши учун эса ҳаммада имконият бўлади. Фақат бундан ким қандай фойдалана олади, бу футболчига боғлиқдир. 

- Анчелоттини анча талабчан дейишади?
- Худди шундай. Карло Анчелотти машғулотларда барчани қаттиқ назорат қилади. Футболчиларни қай тариқа машқларни бажараётганига назар ташлаб, кейинчалик якуний ҳулосага келади. Ўйинлар пайтида у доимо хотиржам бўлиши мумкин. Лекин танаффус пайтида унинг жаҳли янада кўтарилади. Вазиятларни яратишда қийинчиликлар бўлаётганига ўз муносабатини билдиради. Хатоларни асло кечирмайди. Шу жиҳатидан унинг тажрибаси катта деб ҳисоблайман.

Самандарбек таржимаси

Киритилди: 24.02.2015 20:54. Ўқилди: 4173 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.