Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда

"Реал" кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда. Ўтган турда мадридликлар "Бернабеу"да "Вильярреал" билан дуранг ўйнашган бўлса, бу сафар улар Бильбаода "Атлетик"ка мағлуб бўлишди.

Баскларга ҳам қойил қолиш керак. Улар 3 кун аввал Испания кубогининг ярим финал жавоб ўйинида "Эспаньол"ни сафарда мағлуб этиб финалга чиқишган бўлса, бу сафар номдор рақибдан 3 очко тортиб олишди.

"Атлетик" футболчилари ўйинга жуда катта мотивация билан чиқишгани ўйин бошидан кўриниб турганди. Натижада улар биринчи бўлим давомида Анчелотти шогирдларига яққол голли вазият яратиш имконини беришмади. Аксинча, мезбонлар ўйиннинг 26-дақиқасида ҳисобни очишди. Жарима майдончасининг ўнг томонидан Микель Рико кўтариб берган узатмаган Адурис 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, Касильяс дарвозасининг юқори бурчагини ишғол қилди.

"Қироллик клуби" иккинчи бўлим бошида майдон эгалари дарвозасига жуда катта босим уюштирди. Ҳимоячилар ва дарвозабоннинг матонати эвазига тўп "Атлетик" дарвозасига кирмади. Ўйин сўнгида эса тўп икки жамоа дарвозаси устуни ва тўсинига бир мартадан тегди.

Дастлаб, ўнг қанотдан етказилган тўпни Сусаета бош билан Адурисга етказди. Ариц тўп учун курашда Пепедан устун келди ва дарвоза томон бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида омадсизлик туфайли Бэйл жуда чиройли гол муаллифига айлана олмади. Гарет майдон марказидан тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга қарор қилди. Тўп олдинроққа чиққан Ираисоснинг устидан ошиб ўтиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

Ушбу ғалабадан кейин "Атлетик" ўз очколарини 33тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди. "Мадрид" эса кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотишидан сўнг жадвалда 2-ўринга тушиб қолиши мумкин. "Барселона" эртага "Райо Вальекано"га қарши ўйнайди. Каталонияликлар ғалаба қозонишса, ашаддий рақибидан 1 очкога ўтиб кетишади.

Испания Ла лигаси, 26-тур
Атлетик – Реал Мадрид 1:0 (онлайн трансляция)
Гол: 1:0 – 26 Адурис.
Атлетик – Ирайсос, Ираола, Эчейта, Гурпеги, Баленсиага, Беньят, Рико (Токеро, 90), Де Маркос, Муниаин (Сусаета, 64), Адурис, Уильямс (Фернандес, 75).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Ильярраменди (Хесе, 71), Иско, Бэйл, Кроос (Лукас Силва, 76), Бензема (Эрнандес, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (30), Адурис (30), Эчейта (39), Ильярраменди (41), Иско (74), Гурпеги (78), Марсело (86).

Киритилди: 08.03.2015 00:01. Ўқилди: 13383 марта. Фикрлар: 141 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.