Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ювентус — Барселона: Чемпионлар лигаси финалида ким ғолиб бўлади?..

Чапани ҳужумчилар триоси – ишончли ҳимоя тизимига, Луис Суарес ўзининг эски дўстлари Парис Эвра ва Жоржо Кьеллинига, испаларнинг энг зўр жамоаси итальянларнинг энг яхши жамоасига қарши.   Чемпионлар лигаси. 2014/15  Финал  6.06. Берлин. «Олимпияштадион» стадиони.   «Ювентус» (Турин, Италия) — «Барселона» (Испания)   Жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати   Янги йилдан сўнг “Барселона” фақат “Реал Сосьедед”га бир марта имкониятни бой бериб, шундан сўнг ҳар қандай савиядаги рақибни “ер тишлатиб” юрибди: 34 ўйинда 30 ғалаба,  лекин булардан иккита бой берилган баҳсни ҳисобга олишни кераги йўқ.(“Бавария” билан бўлган жавоб учрашуви ва чемпионлик тақдири ҳал бўлгандан сўнг ўтказилган Ла лиганинг сўнги тури). Бу вақт оралиғида каталонияликлар Ла лига кучли тўртлигидаги жамоалар - мадриднинг “Атлетико”сини тўрт марта ва “Реал” ҳамда “Валенсия”ни бир мартадан хафа қилишга улгурдилар.  Луис Энрике шогирдлари чемпионлар Лигаси финали йўлида  Франция ва Германия чемпионларини Англия вице-чемпионини турнирдан чиқариб юборди. Яна Қирол Кубоги финалида Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси устидан осон ғалаба қозонганини ҳам айтиб ўтиш лозим. “Барселона” чемпионлик треблини қўлга киритишга шижоат билан киришгани аниқ. Сўнги натижалар айни пайт дунёда “Барса”дан кучлироқ клуб йўқлигини билдираётгандек, гуё... Кўриниб турибдики, финал ўйинида фаворит бу –“Барселона”. Ваҳоланки,  жорий мавсум “Ювентус”  томонидан эришилган ютуқлар клубни каталонияликлардан кучсиз эмаслигидан дарак. Туринликлар миллий чемпионатни рақиблардан жуда катта очколар фарқи  билан ютиб олишди ва қўшимчасига Кубокдаги триумф. Массимилиано Аллегри шогирдлари ҳам треблга эришиш имкониятига эга. “Юве” ўз кучини нафақат мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйинда, балки А сериясининг сўнги турларида ҳам намойиш эта олди. Ярим заҳира таркиби билан еврокубоклар учун бор кучи билан ҳаракат қилаётган “Интер” ва “Наполи” устидан ғалаба қозонди.  Аллегрида ажойиб ғалаба рецепти бор унинг якуни – ижобий натижадир.  570f05677e6daefb05b0723f0af16f5f.jpg Таркиблар ҳақида Финал баҳси олдидан ижобий ҳолатлардан бири – ҳар икки жамоада жароҳат олганлар сонининг камлигидир. “Ювентус”да Андре Бардзальи майдонга қайтган бўлса, унинг амплуасидаги Жоржо Кьеллини чоршанба кунги машғулотни охиригача давои эттира олмаганди. Маълумотларга кўра, унинг жароҳати жиддий эмас. “Барселона”да Андреас Иньеста мушакларидаги оғриқ туфайли азият чекаётган бўлсада шанба кунги ўйинга тайёр эканлиги айтилмоқда. Луис Суарес сонидан олинган жароҳатдан фориғ бўлиб, Қирол Кубогида таркибга қўшилган.     Тахминий таркиблар:   ЮВЕНТУС: Буффон, Эвра, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер, Пирло, Погба, Маркизио, Видаль, Тевес, Мората. БАРСЕЛОНА: тер Штеген, Альба, Маскерано, Пике, Дани Алвес, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Луис Суарес, Неймар.  761553fcb731d4da2226a98ccb29531b.jpg Ким ғолиб бўлади?   “Барселона”нинг ажойиб формада эканлиги ва чақмоқ янғлиғ ўйнайдиган триоси “Ювентус”нинг барча имкониятларига соя солиб, каталонияликларни финалнинг аниқ фаворитига айлантирган.   Onebett  тизимидаги коффицентлар ҳам шунга яраша 1,65га 5,75.  Аслида, туринликларнинг имконияти бироз  юқорироқ. “Барселона” чемпонлар Лигаси плей-офф босқичида Месси, Неймар ва Суаресларга катта ҳажмдаги ҳудудни ҳадя қилган ҳужумкор жамоа(“Бавария”, “ПСЖ”, “Манчестер Сити”)ларга қарши майдонга чиққан. “Ювентус” эса финал томон ўзининг рақиб жамоа ҳужумини таг-томири билан билан йўқ қилувчи омадли ҳимоя чизиғи туфайли йўл очди. Айнан мана шу жиҳатларга “Сантьяго Бернабеу”да  “Реал” томонидан қутқарувчи голни уриш учун қилинган бесамар уринишларда гувоҳ бўлдик. Ахир мана шу “Реал” азалий рақиби “Барселона”дан миллий биринчиликда икки очко ортда қоди, холос. Туринликлар жуда кам гол ўтказишади ва деярли очиқ ўйин кўрсатмайдилар. Имконият бўлиши билан кучли ҳужумга ўтишлари мумкин. Менимча, “Юве” финал баҳсини бой бериши мумкин, шунда ҳам битта тўп фарқи билан.    Мутахассис ва мухлислар эса асосий вақтни дуранг билан якунланишини тахмин қилишмоқда. Асосийси, эртага бизни тарихий ўйин кутмоқда. Демак, томоша қилиб, завқ оламиз.  

Элмурод ЭРМАТОВ

Киритилди: 05.06.2015 20:13. Ўқилди: 7586 марта. Фикрлар: 29 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.