Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» кетма-кет иккита чемпионликни уддалади!

Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги ғолиби аниқланди. "Реал" клуби финалда "Ювентус" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Бироз кутилмаганда, Аллегри шогирдлари ўйинни катта ташаббус билан бошлашди. Дастлабки 10 дақиқа ичида улар "Реал" дарвозаси томон босим уюштиришди. Игуаин томонидан бош билан ва узоқ масофадан оёқ берилган зарбаларни Навас қайтаришга муваффақ бўлди. Мадридликлар аста-секин тўпни назорат қила бошладилар, аммо улар ҳисоб очувчи голни қарши ҳужум орқали киритишди. Кроос чап қанотдан олдинга ўтди ва тўп Бензема орқали Роналдуга етказилди. Криштиану тўпни ўнг қанотдан ёрдамга келган Карвахалга берди ва ўзи жарима майдончасига кирди. Даниэл тўпни Роналдунинг ўзига етказди. Португалиялик футболчи 13-14 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Тўп йўл-йўлакай Бонуччининг оёғига теккани Буффоннинг ишини оғирлаштирди.

"Кекса синьора" ҳисобни анча тез ва жуда чиройли тарзда тенглаштирди. Алекс Сандро чап қанотдан жарима майдончасига етказган тўпни Игуаин қабул қилди ва Манжукичга узатди. Марио тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундириб, акробатик услубда зарба берди. Тўп Кейлорнинг устида ошиб ўтиб, тўрга бориб тушди.

Томонлар биттадан гол алмашганларидан кейин эҳтиёткорликни оширишди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа тўпни назорат қилди, аммо танаффусга қадар мухлислар бошқа гол кўришмади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин бошидаги "Юве"дан асар ҳам қолмади. "Мадрид" ўйинни тўла ўз назоратига олди. Натижада "Реал" ғалабани ўз томонига оғдирди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Каземиро кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Тўп Хедиранинг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза бурчагига бориб тушди.

"Зебралар" ҳали ўзларига келиб улгурмасидан Роналду рақибга яна бир "тарсаки" туширди. Карвахаль ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Модричга узатма берди ҳамда Лука тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Роналду қаердандир пайдо бўлди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол "Ювентус"ни бутунлай синдириб бўлди. Ўйин сўнгида ҳакамлар Куадрадони ноҳақ майдондан четлатишгани ҳам ҳеч нарсани ҳал қилмади, десак бўлади. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида "Қироллик клуби" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ажойиб узатма берди. Аснесио яқин масофадан дарвозани забт этди.

Шу тариқа, "Реал" Европа чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет икки марта ғолибликни қўлга киритган илк жамоага, Зидан эса шундай шарафли унвонга эга бўлган дастлабки мутахассисга эга бўлди.

Европа чемпионлар лигаси, финал
"ЮВЕНТУС" - "РЕАЛ МАДРИД" 1:4 (1:1)
3 июнь, 23.45, «National Stadium»
Голлар: 0:1 – 20 Роналду, 1:1 – 27 Манджукич, 1:2 – 61 Каземиро, 1:3 – 64 Роналду, 1:4 – 90 Асенсио.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Куадрадо, 66), Пьянич (Маркизио, 70), Хедира, Дани Алвес, Манджукич, Игуаин, Дибала (Лемина, 78).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Мората, 89), Каземиро, Иско (Асенсио, 82), Модрич, Роналду, Бензема (Бэйл, 77).
Огоҳлантиришлар: Дибала (12), Рамос (31), Карвахаль (42), Кроос (53), Пьянич (66), Алекс Сандро (70), Куадрадо (72).
Четлатиш: Куадрадо (84).

Киритилди: 04.06.2017 01:43. Ўқилди: 17115 марта. Фикрлар: 76 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.