Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бу шунчаки, бизнес ёхуд «Ювентус»нинг оқилона трансфер сиёсати ҳақида

Ҳозирча «Ювентус» у қадар юқори кўрсаткичлар қайд этмаяпти, аммо қишки трансферлар ойнаси очилганидан сўнг кузатилган воқеалар Италияда менежмент борасида туринликларга тенг келадигани йўқлигини исботлади.

«Кекса синьора» Эмре Жаннинг «Ливерпул»даги шартномаси якунланишига ярим йил қолганда у билан келишиш йўлида дадид қадамлар ташлади.

Қизиғи, «Юве» сўнгги мавсумларда ўйинчи танлаш борасида ибратга арзигулик ишларни амалга оширмоқда.

2009-2016 йиллар мобайнида «Ювентус» Фабио Каннаваро, Андреа Пирло, Поль Погба, Фернандо Льоренте, Кингсли Коман, Сами Хедира ҳамда Дани Алвеслар билан битим тузди. Эътиборлиси, Италиянинг амалдаги чемпиони ушбу футболчилар учун бир цент ҳам тўламади.

Кейинчалик Каннаваро, Пирло, Льоренте ва Алвес эркин агент сифатида клубни тарк этган бўлсалар, Погба ҳамда Коман биргаликда «Юве» ғазнасини 136 миллион еврога бойитишди. Хедира эса ҳамон «оқ-қоралар» шарафини ҳимоя қилмоқда. Аммо бу ҳол узоқ давом этмаса керак.

Роппа-роса ярим йилдан сўнг Эмре Жаннинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси якунланади ва «кекса синьора»нинг даҳо менежерларида мўмай фойда эвазига Сами Хедирани бирор жамоага жойлаштириш имконияти туғилади.

Эмре Жан - Сами Хедиранинг янгиланган кўриниши. Фарқи шундаки, футбол тизими «Ливерпуль» ярим ҳимоячисидаги қатор камчиликларни тўғрилаган.

Биринчидан, Жан жисмонан кучли. Иккинчидан, жуссаси катта бўлсада (бўйи - 189 см., вазни - 82 кг.), у рақиби билан тезкорликда ҳам беллаша олади.

Учинчидан, Эмре шеригига самарали узатмалар беришда қийналмайди. Тўртинчидан, узоқ масофадан йўллайдиган кучли ва аниқ зарбалари билан рақиб дарвозабонларини доғда қолдиради.

Бешинчидан, камдан-кам ҳолларда таянч чизиғида тўп суради, кўпинча «бокс-ту-бокс» позициясини танлайди. Тўғри, Жордан Хендерсон йўқлигида Жан таянч ярим ҳимоясидаги масъулиятни ўз зиммасига олишдан ҳам асло чўчимайди.

Лекин бир муаммо бор. Эмре Германия чемпионатида кучли футболчи эканини кўрсатди. АПЛда эса барқарорликни йўқотди. Жаҳоннинг энг кучли лигаси ундан чидамкорликни, майдонда ўйлаб иш кўришни талаб қилди. Футболчи эса аксинча, оддийлик ва одатий хатолар билан ажралиб турди.

- Эмрени яхши биламан, у ёш, қўшимчасига кучли, иқтидорли. Унинг ёшини инобатга олсак, ўсиш ва кўп нарсаларни ўрганиши учун вақт бор. «Ювентус» вакилларининг ўрнида бўлганимда, бу футболчини сотиб олиш имкониятини қўлдан бой бермасдим, - дейди Сами Хедира ватандоши ҳақида илиқ фикр билдираркан.

Дарҳақиқат, бу Италия чемпионати учун идеал трансферга айланади. Жисмоний қувват ва тезлик борасида АПЛдан ортда қолаётган лига рақиб ҳужумини бузадиган ажойиб ижодкорга эга бўлади. Энг қизиғи, ушбу кўникмалар Жан Италияга кўчиб ўтганидан сўнг юзага чиқади.

«А» серия Лукас Лейвани ўзлигига қайтарди, Чиро Иммобиле ва Луис Альбертодаги тўпурарлик қобилиятини намоён қилди, Сусонинг юқори даражага кўтарилишида асқотди.

Эмреда ҳам худди шу ҳол такрорланади. Англияда «Ливерпуль» учун ўта муҳим шахсга айланмаган бўлса, Апенниндаги ишқибозлар уни бошларида кўтариб юришга тайёр туришади.

Германиялик ярим ҳимоячига «Ювентус»да 5 млн. еврога тенг йиллик маош ваъда қилинган. Бундан кўпини Туринда фақат Пауло Дибала ва Гонсало Игуаин олишади.

Жанга йирик гонорар тайинлаб, шартномасига мўмайгина мукофот пули қўшиш орқали (айтишларича, Эмре «Юве» ғалаба қозонган ўйинлар, урган голлари ва самарали узатмалари учун яхшигина бонус оларкан) «кекса синьора» менежерлари яна бир муҳим стратегик юриш қилишди - текин ва сифатли футболчи учун курашдаги асосий рақобатчиларини четга суришди.

Англия ОАВнинг хабар беришича, ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 06.02.2018 11:02. Ўқилди: 4471 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.