Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«А» Серия. «Наполи» «Ювентус»ни тўхтата оладими?

Бугун Италия чемпионати 7-тур учрашувлари старт олади. Бу турда Италия чемпионлиги учун асосий давогарлар “Ювентус” ва “Наполи” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни Италия дербиси деб бўлмайди, бироқ сўнги йилларда барчаси шунга қараб кетмоқда.

“Ювентус” чемпионатда жорий мавсум ютқазмаган ягона жамоага айланиб олди. Сўнги турда Аллегри шогирдлари “Болонья” устидан ишончли 2:0 ҳисобида устун келди. “Ювентус” 6 та тур натижасига кўра, 13 та гол урди ва “кекса сиьноралар” ўз дарвозаларидан 4 та гол олиб чиқишди.

“Наполи” ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда, бироқ иккинчи ўринда. Карло Анчелотти жамоаси кутилмаганда Генуеда очко йўқотди. Жамоа “Сампдория”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Сўнгги турда неаполликар қийинчиликсиз “Парма”ни мағлуб этди. Карло Анчелотти жамоасини турнир жадвалида “Ювентус” билан 3 очко ажратиб турибди.

ФАКТЛАР:

“Ювентус” Италия чемпионатида 6 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Шунингдек, Туринликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида “Валенсия”дан устун келди. Шундай қилиб, Турин клуби сўнги 88 йилдаги энг яхши стартни амалга оширди.

Карло Анчелотти “Наполи” бош мураббийи сифатида Туринга қайтади. Карло Анчелотти 1999—2001 мавсумда айнан Турин клубини бошқарган. Лекин мураббийнинг таъкидлашича унга ҳеч қачон “Юве” ёқмаган.

Иккала жамоада ҳам йўқотишлар етарлича. “Ювентус” сафида бугунги ўйинни Дуглас Коста дисквалификация туфайли, Сами Хедира, Маттио Де Шильо ва Леонардо Спинаццолалар жароҳати сабабли ўйинни ўтказиб юборади. “Наполи”да қуйидаги футболчилар жамоасига ёрдам беролмайди:дарвозабон Алекс Мерет, ҳимоячилар Влад Кирикеш, Фаузи Гулям ва Амин Юнес.

Жамоалар ўртасидаги “Альянц Стэдиум”даги сўнги 7 та учрашувнинг 6 тасида “Ювентус” ғалаба қозонган. Туриндаги сўнги учрашув “Наполи”нинг ғалабаси билан якунланган эди.

“Ювентус” ва “Наполи” шу кунгача жами 151 марта тўқнаш келган. “Ювентус” ҳисобида 69 та ғалаба, “Наполи” эса 33 бор ғалаба қозонган. Жамоалар 49 марта муроса кўчасини танлашган.

Кимга кўпроқ эътибор қаратиш керак?

Криштиану Роналду – дарҳақиқат, Роналду ҳозирда нафақат “Ювентус”нинг, балки Италия чемпионатиннг асосий юлдузи. Италиянинг исталган шаҳрида Криштиану Роналду мухлислари топилади. Бугун майдондаги энг ҳавфли футболчи ҳам айнан у ҳисобланади. Келинг кўп гапирмайлик, рақамларга мурожаат қилсак уларнинг ўзи айтиб беради. Роналду ҳар бир учрашувда ўртача 7,8 зарба бермоқда. Криштиану Италия чемпионатида ҳозирча 3 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Лоренцо Инсинье – Неаполда туғилган “Наполи”нинг ягона футболчиси. Узоқ вақтдан бери “Наполи” етакчиси бўлиб келмоқда. Жорий мавсум Инсинье фаолиятидаги энг яхши стартни амалга оширди. Футболчи 6 та учрашувда 5 гол уришга эришди.

Таҳминий таркиблар:

 

Иккала жамоадан ҳам ғалаба кутса бўлади. Яқинда Неаполликлар президенти клубнинг асосий мақсади “Скудетто” эканлигини маълум қилганди. Агар улар Италия чемпионлигини қўлга киритмоқчи бўлсалар, марҳамат, “Юве”ни мағлуб этсин.

“Ювентус”нинг тақвими рақибига қараганда анча осон. Шу сабабли уларнинг кучи кўпроқ. Бу учрашувда фаворит албатта туринликлар. Туриндан 3 очко олиб кетиш ҳар кимга ҳам эмас. 

Жалолиддин Қобилжонов

Киритилди: 29.09.2018 15:04. Ўқилди: 3340 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
21:45
Ювентус
3-1
ПСВ

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Наполи

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.