Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус» «Наполи»ни енгиб, яққол пешқадамга айланиб олди

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган марказий учрашув “Ювентус” ва “Наполи” баҳси ниҳоясига етди. “Альянц Стэдиум” ўйингоҳида кечган учрашувда мезбонлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин дебюти меҳмонлар учун омадли келди: 10-дақиқада Дрис Мертенс жамоасининг комбинациясини аниқ зарба билан муваффақиятли якунлади.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Криштиану Роналду чап қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Марио Манжукич боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида энди туринликлар омадли ҳараракат қилишди: рақиб майдони томонда тўпни қабул қилиб олган Роналду узоқ масофадан зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Манжукич бўш қолган дарвозага жойлаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида неаполликлар камчилик бўлиб қолишди, Мариу Руй майдон марказида Пауло Дибалага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Четлатишдан сўнг меҳмонлар бир нечта хавфли ҳужум ташкил қилишга эришдилар, лекин улар самара бермади.

Учрашувнинг 76-дақиқасида мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди: бурчакдан узатиб берилган тўпга Роналду боши билан зарба берди, Лернардо Бонуччи эса тўпни дарвоза томон буриб юбориб, жамоасининг учинчи голини урди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Ювентус» А Сериядаги ғалабали сериясини давом эттирди ва 21 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

А Серия, 7-тур

Ювентус – Наполи 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манджукич, 2:1 – 49 Манджукич, 3:1 – 76 Бонуччи.

Ювентус – Шесни, Кьеллини, Жоау Канселу, Алекс Сандро, Бонуччи, Пьянич, Матюиди, Джан (Бентанкур, 62), Роналду, Дибала (Бернардески, 64), Манджукич (Куадрадо, 84).

Наполи – Оспина, Альбиоль, Хюсай, Мариу Руй, Кулибали, Зелиньски (Малькюи, 61), Гамшик (Фабиан Руис, 70), Инсинье, Аллан, Кальехон, Мертенс (Милик, 61).

Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (24), Кулибали (40), Хюсай (55), Бонуччи (60), Инсинье (60), Жоау Канселу (69), Алекс Сандро (85).

Четлатиш: Мариу Руй (58).

Киритилди: 29.09.2018 23:02. Ўқилди: 8301 марта. Фикрлар: 6 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
21:45
Ювентус
3-1
ПСВ

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Наполи

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.