Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус»нинг ғалабаси, «Интер»нинг қайтиши ёҳуд Италияда тур воқеалари

Италияда 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур турда мухлислар қизиқарли баҳслар гувоҳига айланишди.

ТУРНИНГ МАРКАЗИЙ УЧРАШУВИДА ТУРИНЛИКЛАР ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Мусобақа пешқадами “Ювентус” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди. Криштиану етакчилигидаги “Юве” Анчелотти жамоасини мағлуб этди.

Учрашув кутилганидек ҳужумкор руҳда бошланди. Ўйиннинг 10-дақиқасида неаполликлар ҳужумчиси Мертенс ҳисобни очишга эришди. Ўтказиб юборилган голдан кейин туринликлар ўзига кела бошлади. Манжукич ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда Бонуччи ўйинга якуний нуқта қўйди. Ўша куни Роналдунинг персонал мухлислари ундан гол кутган бўлиши табиий. Аммо шуни ҳам унутмаслик керак у иккита голга ассистентлик қилди ва Манжукичнинг иккинчи голи урилишида ҳам унинг ҳиссаси катта бўлди. Мазкур ғалабадан сўнг туринликлар яққол пешқадамга айланиб олди.

Ювентус – Наполи 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манжукич, 2:1 – 49 Манжукич, 3:1 – 76 Бонуччи.

"РОМА" ЎЗИГА ЎХШАЙ БОШЛАДИ

Бу турда Ди Франческо шогирдлари Рим дербисида “Лацио”ни мағлуб этди. Мавсум стартини ёмон бошлаган “Рома” секин аста ўз мавқеъига қайтяпти. Жамоа қаторасига иккита ўйинда ғалаба қозониб 8-ўринга чиқиб олди.

Рома – Лацио 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 45 Пеллегрини, 1:1 – 67 Иммобиле, 2:1 – 71 Коларов, 3:1 – 86 Фасио.

"ИНТЕР" ЕЧЛ УЧУН КУРАШГА ҚАЙТДИ

Лучано Спалетти жамоаси бу тур ўз майдонида Кальяридан устун келди.  Мазкур ғалабадан сўнг “нераззурилар” 13 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди ва Спалетти жамоаси ЕЧЛ учун курашга қўшилди.

Интер – Кальяри 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 12 Мартинес, 2:0 – 89 Политано.

"ЯНГИ ЛЕВАНДОВСКИ" ТИНМАЯПТИ

Бу турда “Женоа” сафарда “Фрозиноне”дан устун келди. Меҳмонлар сафидаги иккала голни ҳам польшалик Кшиштоф Пёнтек киритди. Польшалик бу йигит 7 та турда 8 та гол киритиб тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. “Женоа” эса мазкур ғалабадан кейин турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Фрозиноне – Женоа 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар:0:1 – 33 Пёнтек, 0:2 – 36 Пёнтек, 1:2 – 41, пенальти Чиано. 

ГАТТУЗО ЖАМОАСИ ҒАЛАБА ҚОЗОНИШНИ ҲАМ БИЛАДИ

“Милан” бу тур сафарда бу мавсум ажойиб ўйин кўсатаётган “Сассуоло”ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур баҳсда “россонерилар” жамоанинг янги юлдузи Игуаин хизматидан фойдалана олмади. Аммо Сусо унинг йўқлигини билинтирмади. У бу учрашувда дубль қайд этди. Шунингдек жамоага янги келиб қўшилган Кастильехо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Сассуоло – Милан 1:4 (0:1, 1:3)

Голлар: 0:1 – 39 Кессиэ, 0:2 – 50 Сусо, 0:3 – 60 Кастильехо, 1:3 – 68 Журичич, 1:4 – 90 Сусо.

ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ:

Болонья – Удинезе 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 32 Пуссетто, 1:1 – 42 Сантандер, 2:1 – 82 Орсолини.

Сассуоло – Милан 1:4 (0:1, 1:3)

Голлар: 0:1 – 39 Кессиэ, 0:2 – 50 Сусо, 0:3 – 60 Кастильехо, 1:3 – 68 Журичич, 1:4 – 90 Сусо.

Фрозиноне – Женоа 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 33 Пёнтек, 0:2 – 36 Пёнтек, 1:2 – 41, пенальти Чиано. 

Интер – Кальяри 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 12 Мартинес, 2:0 – 89 Политано.

Рома – Лацио 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 45 Пеллегрини, 1:1 – 67 Иммобиле, 2:1 – 71 Коларов, 3:1 – 86 Фасио.

Ювентус – Наполи 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манжукич, 2:1 – 49 Манжукич, 3:1 – 76 Бонуччи.

Фиорентина – Аталанта 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 62, пенальти Верету, 2:0 – 90 Бираги.

Кьево – Торино 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 88 Заза.

Парма – Эмполи 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 33 Жервиньо.

1- октябрь.

Сампдория – СПАЛ

ТУР РЕКОРДИ: “Ювентус” 88-йиллик рекордини такрорлади

“Ювентус”“Наполи”ни устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа, "кекса синьора" мавсумни кетма-кет 8 та ғалаба билан бошлади. Туринликлар А серия доирасида 7 та, Европа чемпионлар лигасида эса “Валенсия” устидан зафар қучди (2:0).

Бу орқали “Ювентус” 1930/31 йилги мавсумда қайд этилган натижани такрорлади. Бундан ташқари, клуб ўз тарихида бешинчи марта чемпионатни кетма-кет 7 та ғалаба билан бошламоқда. Жамоа 2005/06 йилги мавсум бошида Италия чемпионатида 9 та ўйиндан иборат ғалабалар сериясини амалга оширган. Бу рекорд натижа ҳисобланади.

ТУР ҚАҲРАМОНЛАРИ: Марио Манжукич ва Кшиштоф Пёнтек

Марио Манжукич – “Наполи”га қарши кечган учрашувда дубльни расмийлаштириб жамоасига муҳим 3 очкони олиб келди.

Кшиштоф Пёнтек – польшалик футболчи “Фрозиноне”га қарши учрашувда 2 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Пёнтек 6 та ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлди ва 1949/50 мавсумида “Аталанта” ҳужумчиси Карл Оге Ҳансен томонидан ўрнатилган кўрсаткични такрорлади.

ТУР ИҚТИБОСИ: “Роналдуни Италияда ўйнаётганини кўриш ёқимли” – Карло Анчелотти

Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийи  Карло Анчелотти “Ювентус”га қарши учрашувдан сўнг рақиб етакчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди

“Мен жамоасидан мамнун Роналдуни кўрдим. У тинмаяпти рақиб учун жуда ҳавфлидир. У тез-тез ҳужумлар уюштирди ва аввал айтганимдек у Италия футболини янада юксалтиради. Уни Италияда ўйнаётганини кўриш ёқимли”.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ:

Жалолиддин Қобилжонов

Киритилди: 01.10.2018 15:10. Ўқилди: 5262 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
21:45
Ювентус
3-1
ПСВ

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Наполи

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.