Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус» Ўзбекистонда футбол академиясини очади

Италиянинг Ювентус футбол клуби Тошкентда футбол академиясини очади. Бу ҳақда келишув 18 декабрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Ювентус клуби брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо бошчилигидаги делегация ўртасидаги учрашув вақтида имзоланган.

Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия футбол клуби вакиллари билан ўтказилган музокаралар жараёнида Турин политехника университети базасида “Ювентус академияси”ни ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

“Бизда футболни яхши кўришади. Хусусан, Ўзбекистонда Ювентус жамоаси мухлислари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Тошкентда ушбу клуб академиясининг ташкил этилаётгани барчамиз учун қувончли янгилик бўлди.

Академиянинг ташкил этилиши нафақат ушбу муассасада, балки умуман ўзбек футболига жаҳоннинг илғор тажриба ва методикаларини жорий этиши имконини беради, деб ўйлайман. Вазирлик ҳам ўз навбатида клуб билан ҳамкорлик қилишга ҳамда академияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, деган Дилмурод Набиев.

Ювентус брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо Ўзбекистонда академиянинг ташкил этишдан мақсад фақатгина унинг ўқувчиларини тайёрлаш эмас, балки ўзбек ёшларига футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини яратиш эканлигини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, академия 2019 йилдан фаолиятини бошлаши режалаштирилган. Унинг фаолияти олтита йўналишни ўз ичига олади. Бунга йил давомида ўтиладиган тренинглар, шуғулланиш учун махсус оромгоҳ, ёзги оромгоҳ, ўқув сессияси каби турлар киради. Келгусида Ўзбекистондаги академия Ювентус академиялари ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Бугунги кунга келиб, “Ювентус академияси” лойиҳаси Европа, Осиё ва Америкада жойлашган 49 та мамлакатда амалга оширилиб, 100 дан ортиқ ҳудудни ва 15 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олган.

Киритилди: 20.12.2018 03:28. Ўқилди: 4133 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.